ТОШКЕНТ, 4 дек, Sputnik. Келажакда қонун ижросини ўз вақтида бажарган фуқаролар учун турли рағбатлантириш услублари ҳам ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, маъмурий жарималарни тез ва ўз вақтида тўлаган фуқаролар учун чегирмалар жорий этилиши мумкин.
Бу ҳақда АОКАда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Олий суд судъяси Абдурасул Эранов маълум қилди.
"Агар қарор топширилганидан сўнг у 15 куни ичида бажариладиган бўлса, жариманинг 75%ини тўлаш кифоя бўлди. Қолган 25% идан озод қилинади", - деди Эранов.
Ундан ташқари, тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий фаолиятлар соҳасида кўплаб қонунбузарликлар жиноят рўйхатидан чиқарилиб енгилроқ тоифага ўтказилиши, жазо чоралари енгиллаштирилиши ҳам кўзда тутилган.
Маълумот учун, дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш тартиб жорий этилган. Хусусан Россияда ҳайдовчилар белгиланган жаримани 2 ҳафта ичида тўлаган тақдирда жарима миқдоридан 50% чегирма берилади.