Ўзбекистон қатор давлатлар билан халқаро авиарейсларни тўхтатмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровСамолеты авиакомпании "Узбекистон хаво йуллари"
Самолеты авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари фуқаролари Ўзбекистонга киритилмайди.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги баёноти эълон қилинди.

Локдаун в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Дунё мамлакатлари коронавируснинг янги тури сабаб Британия билан парвозларни тўхтатмоқда

Таъкидланишича, сўнгги кунларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви кузатилмоқда.

Ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Жорий йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилади.

Шу билан бирга, юқорида келтирилган давлатлари фуқаролари, ушбу давлатларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда сўнгги 14 кун давомида мазкур давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланди.

Бокал шампанского в новогоднюю ночь - Sputnik Ўзбекистон
Давлат ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларини ўтказиш тақиқланди

Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида бқорида келтирилган давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши белгилаб қўйилди.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

Республика махсус комиссияси фуқаролардан карантин чекловларига қатъий амал қилишни сўраб қолган. Шунингдек, янги йилни оила даврасида кутиб олиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0