Россия элчиси: Ўзбекистон ЕОИИга аъзолиги - мустақиллик йўқотилишига олиб келмайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПосол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев
Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ЕОИИга аъзолиги - мустақиллик йўқотилишига олиб келмайди - Россия элчиси Владимир Тюрденев.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзолиги - мустақиллик йўқотилишига олиб келмайди, деб айтди Россия элчиси Владимир Тюрденев Тошкентда ўтказилган йиллик матбуот анжуманида. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

Флаги государств-членов Евразийского экономического союза - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ЕОИИ остонасида: республикани нима кутмоқда ва Тожикистон унга эргашадими?

“Айниқса, ижтимоий тармоқларни кўрганимизда, Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи мақомини олганига  “Мустақиллик – алвидо” деган реакция. Бу кулгили. ЕОИИга аъзо бўлган ҳеч қайси давлат ўз мустақиллигини йўқотмади. Улар кўпроқ имкониятларни олишди. Чунки, бу маълум бир иштирокчининг миқёсига қарамай, ҳамма учун бир хил бўлган тенг ҳуқуқли иттифоқ", - деди Россия элчиси.

Унинг фикрига кўра, Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи мақомини олиши жуда муҳим қадам.

"Ўйлайманки, ҳозир бу қадам жуда муҳим, лекин бу қўшилиш йўлидаги биринчи қадам. Вақт керак бўлади. Ўзбекистон ва ЕОИИ аъзо-давлатларига ҳам вақт зарур. Негаки, ЕОИИ бу фақат Россия эмас, бу - Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Арманистон. Улар ўз иқтисодий шароитларга эга.

Қирғизистон ЕОИИга қўшилганда, уни иқтисодиёт даражаси жиҳатидан Ўзбекистон билан таққослаш мураккаб. Демак, бу босқичда томонларнинг ҳар бир ҳаммага фойдали бўлиши учун бундай интеграциядан нимани олишини аниқ тушуниб олиши керак”, - деб қўшимча қилди Россия дипломати.

Эслатиб ўтамиз, 11 декабрь куни Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомига эга бўлди.

ЕОИИ - 2015 йил 1 январдан бери фаолият юритиб келаётган халқаро интеграцион иқтисодий бирлашма. Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон ЕОИИга аъзо.

2020 йилда Беларус Евроосиё иқтисодий иттифоқи органларига раислик қилмоқда. Молдова 2018 йил май ойидан бошлаб ЕОИИ қошида кузатувчи ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0