Республиканинг стратегик ҳужжатлари шуни кўрсатадики, бу - ЕОИИ билан ҳамкорликни чуқурлаштиришдаги биринчи қадам. 2021 йил давомида ташкилот билан имтиёзли (преференциал) савдо тўғрисида битим тайёрлаш, 2025 йилгача - тўлақонли аъзолик масаласини ҳал қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши, ЕОИИ давлатлари билан "ўралган" Тожикистон истиқболлари тўғрисида кўндаланг савол қўйилади. Шу сабабли Душанбе ҳам кенгайиб бораётган интеграция бирлашмаси билан ўзаро ҳамкорлик моделини ишлаб чиқиши зарур. Бу билан ўз иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш йўлларини излаши керак.
Иқтисодий зичлик
Ўзбекистон ҳам, Тожикистон ҳам демографик муаммоларга дош беролмаяпти. Меҳнатга лаёқатли аҳоли иқтисодиётга ва иш ўринлари сонига нисбатан тезроқ ўсиб бормоқда ва иккала давлатни меҳнат миграциясига қарам қилиб қўйди. Бунда, миграция асосан ЕОИИ давлатларига тўғри келмоқда: Россия ва Қозоғистон. Жаҳон Банки ва Евроосиё иқтисодий комиссиясининг статистика департаменти томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотларга кўра, мигрантларнинг пул ўтказмалари Ўзбекистон ЯИМнинг камида 13,4 %ини ва Тожикистон ЯИМнинг 31 %идан кўпини ташкил қилади.
Ўзбекистонда ҳар йили ўртача меҳнатга лаёқатли, аммо мамлакатда иш топа олмаётган 60 минг киши қўшилади. Ишсизлик муаммосини мустақил равишда ҳал қилиш учун Тошкент ҳар куни 1,5 мингга яқин иш ўрни яратиши керак эди (!). Буни амалга ошириш мутлақо имконсиз, чунки ҳозирги иш билан таъминлаш дастури ҳам мавсумий паст ставкаларни ҳисобга олган ҳолда 300 тадан кам иш ўринни беради.
Тожикистонда вазият бироз яхшироқ. ТР статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2010-2018 йилларда меҳнатга лаёқатли аҳоли 925 минг кишига, иш билан банд бўлганлар эса 193 минг кишига ўсди. Республиканинг ишсиз меҳнатга лаёқатли аҳолиси сони 1,7 миллион кишини ёки умумий аҳолининг 18 фоизини ташкил этади. Бу маълумотлар пандемияга қадар бўлган даврга тааллуқли, ҳозир эса иш билан таъминлаш билан боғлиқ вазият ёмонлашди.
Фақатгина ишсизликнинг ўсишини секинлаштириш учун Тожикистон ҳар куни 280 дан ортиқ иш ўринларини яратиши керак. Хитойда бўлгани каби, аҳоли сонининг ўсишини механик равишда чеклашга уриниш, тўғри келмайди. Муаммолар ҳозир долзарб бўлиб, демографик сиёсатдаги ўзгаришлар кечиктирилган эффектга эга - камида 10-20 йил. Агар улар умуман самарали бўлса.
Демак, Ўзбекистон ва Тожикистон бир хил муаммоларга дуч келмоқда, улар учун тор ечимлар тўплами мавжуд: ишчи кучини экспорт қилиш, кўпроқ капитал олиш ва ишлаб чиқарилган товарларни сотиш учун янги бозорларга чиқиш. ЕОИИ - ягона ҳаракат йўналиши, унда катта кучланишсиз, бу барча имкониятлар очилади.
Интеграция нима беради?
Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилишидан кутилган самарани Бозор интеграцияси институтидан (Мюнхен) иқтисодчи Юрий Кофнер моделлаштирди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ қисқа муддатда иттифоқнинг бошқа давлатларига товарларни экспорт қилиш ҳажмининг ўсиши ҳисобига 1,6 %га ўсиши ва меҳнат миграцияси ҳисобига яна 2,4 %га (1,2 миллиард доллар) ўсиши керак. Тожикистон кўрсаткичлари янада кўпроқ бўлар эди - ЯИМнинг камида 6,3 %га ўсиш. Шуни таъкидлаш керакки, бу фақат дастлабки 1-2 йил натижалари, кейинчалик эса даромад янада ўсиши керак.
Нима учун бу қадар тез ўсмоқда? Бу, масалан, дворник бўлиб ишлайдиган киши, коллеж ёки университетда олган мутахассислиги бўйича иш бошлагани каби. Мен алоҳида меҳнат мигрантларининг ҳолати ҳақида гапирмаяпман. Бутун давлатлар ва миллий иқтисодиётлар худди шундай вазиятга тушиб қолмоқда.
Ҳозирги бир қатор мустақил мамлакатларнинг саноатлашуви ва жадал ривожланиши тарихнинг сўнги империя ва совет даврига тўғри келди. Саноат тармоқлари - йирик иқтисодий механизмнинг бир қисми сифатида иқлим, табиий ресурслар, демографик ҳолат ва аҳолининг мойиллигини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилган ва яратилган. Улар айнан биргаликда самарали ишлаган.
Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг, алоҳида республикаларнинг иқтисодиёти бутун умр заводда ишлаган токарчи ёки фрезерчи ҳолатига тушиб қолди, кейинчалик эса - у барча цех ва ишчилари билан бирга ҳавода эриб кетди.
Бошқа ишлаб чиқариш йўқ, ва шартли “токарчи” пенсияга чиқишдан аввал "грузчик" бўлиш ишлашга ёки майда ремонт билан шуғулланишга мажбур. Бироқ ишлаб чиқаришни тиклаш орқали эски ҳаётга қайтиш мумкин.
Катта ҳаёт
Аниқ рақамларни кўриб чиқайлик. Россияда ишлаётган тожикистонликлар йилига 2,6 миллиард долларни (2019 йил маълумотлари) уйларига ўтказади. Республика ҳукумати расмий маълумотларига кўра, Россияда уларнинг сони 500 мингдан кам, муқобил ҳисоб-китобларга кўра эса 1,2 миллион киши ташкил қилади.
Оддий ҳисоб-китоблар йўли билан биз бир киши учун йилига 2,1-5,3 минг доллар миқдорида пул ўтказмаларини оламиз, ватанида битта тожикистонлик учун ЯИМ даражаси 3 минг долларни ташкил этади (2018). Агар иш берувчининг даромади ва меҳнат мигрантининг ўзи ҳаёти учун ҳеч бўлмаганда шу миқдорда ёки ярмини сарфласа, у ҳолда Россия иқтисодиётида, ноқулай шароитларда ҳам пул ишлаш имконияти ватанидан кўра, анча юқори кўринади.
Нима учун? Бу катта ишда иштирок этишнинг самараси. Масалан, Марказий Осиёдан келган мигрантлар 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати учун 10 та йирик спорт объектларини қуриш ва реконструкция қилишда иштирок этишди. ЕОИИ давлатларида бўлиш ҳисобига одамлар бундай кенг кўламли лойиҳаларда иштирок этиш имкониятини қўлга киритади - улардан фойда кўради.
ЕОИИ давлатларига кетган ва у ерда бизнесда катта ютуқларига эришган, капитали 1 миллиард доллардан ошадиган камида уч нафар Ўзбекистон фуқароси Forbes журнали рўйхатига киритилган. Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси Россияда долларлик миллионерга айланган республика 100 нафар фуқароси ҳақида маълумот тўплади. Минглаб одамлар карьера қилди ва миллий иқтисодиётда умид қилмаган даражада кўпроқ бойликка эришди.
Ҳозирда ЕОИИ Сингапур, Вьетнам, Эрон ва Сербия билан эркин савдо зоналари тўғрисида шартномага эга. Яна 7 та давлат, шу жумладан Хитой ва Исроил шундай иқтисодий зоналар ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Япония, Жанубий Корея ва Чили каби 50 та давлат Евроосиё иттифоқи билан ҳамкорлик форматларини муҳокама қилмоқда.
Лойиҳага Ўзбекистон ва Тожикистон қўшиладими - бу ушбу давлат раҳбариятининг иши. Аммо ҳар йили икки республиканинг миллионлаб фуқаролари Россия ва Қозоғистонга ишлаш учун кетиб, ЕОИИни танламоқда. Улар ҳозирнинг ўзида янги иқтисодий реалликка киришмоқдалар.