ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Миниатюра санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
“Миниатюра санъатининг ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритилгани узоқ тарихга эга ва Ўзбекистонда ўзининг энг юқори чўққисига етган ушбу санъат турининг халқаро эътирофидир”, - дея ёзган у Facebook᾽даги саҳифасида.
ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси XV сессиясида Камолиддин Беҳзод сингари кўплаб ёрқин ва таниқли рассомлар билан ўзбек миниатюра мактаби кўп асрлар давомида дунёдаги энг кучли ва энг таниқли мактаблардан бири бўлиб қолаётгани таъкидланди.
ЮНЕСКО Фарғонани дунёнинг аҳолиси энг ўқимишли шаҳарлар рўйхатига киритди
Ушбу сессияда номоддий маданий мероснинг 42 миллий ва кўп миллатли элементи бўйича номзодлар кўриб чиқилади.