Путин: дунёда қуролланиш пойгаси бошланган, Россия унга қўшилмайди

Oбуна бўлиш
"Россия янги қуролланиш пойгасига қўшилиш ниятида эмас, аммо ўз хавфсизлигини таъминлаб боради", - деди Россия етакчиси.

ТОШКЕНТ, 17 дек - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бугун бўлиб ўтган анъанавий матбуот-анжумани вақтида дунёда қуролланиш пойгаси бораётганини айтди.

Танки Т-14 Армата  - Sputnik Ўзбекистон
Рус қуроли: 2020 йилнинг дастлабки натижалари

"Дунёда қуролланиш пойгаси бошланган. Бу рўй берган. АҚШ Ракеталарга қарши мудофаа шартномадан чиққач ҳаммаси бошланган эди. Бошқача бўлиши мумкинмиди: бир давлат ўзи учун зонтик қурса-ю, демак, пировард натижа қандай бўлиши керак эди? Якуний натижа - ядровий салоҳиятимизнинг нолга тенглаштирилиши. Демак, қилишимиз лозим бўлган иш - бунинг рўй бермаслиги учун бор имкониятни ишга солиш эди",- деди Путин катта матбуот-анжуманида.

Россия раҳбари шунингдек, америка ракетага қарши мудофаа тизими - янги рус қуролларига халал беролмаслигини қўшимча қилди.

"Россия янги қуролланиш пойгасига қўшилиш ниятида эмас, аммо ўз хавфсизлигини таъминлаб боради", - дея аниқлик киритди Путин.

Академик РАН, бывший секретарь Совета Безопасности РФ Андрей Кокошин - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва АҚШ СНВ-3 битимини узайтира оладими — Кокошин фикри

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ мудофаа бюджети Россияникига қараганда анча кўп, аммо Россия ўз инженер, ишчи ва олимлар истеъдоди ҳисобига бу фарқни қоплай олади.

Путиннинг қайд этишича, мамлакат ва халқ хавфсизлигини сўзсиз таъминлаш борасидаги вазифалар адо этилмоқда.

Давлат раҳбари ҳозирда СНВ шартномаси бекор бўлиши хавфи мавжудлигини эслатиб ўтди. "Ўшанда қуролланиш пойгаси билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай чекловлар қолмайди. Биз аввал бошдан шерикларимизни ушбу шартномани ҳеч бўлмаганда бир йилга узайтиришга чақирганмиз ва чақириб келамиз. Дипломатлар тили билан айтганда, буёғига нима қилмоқ кераклиги борасида музокараларни ўтказиш учун", - деди Путин.

Янгиликлар лентаси
0