Россия президенти Владимир Путин Ўрта ва яқин масофаларга учадиган ракеталар тўғрисидаги шартнома (ДРСМД) бекор қилинаётган бир шароитда Европадаги зиддиятни пасайтириш бўйича чораларни тасдиқлашни таклиф этди.
Давлат раҳбари зиддиятнинг кучайиши ва "ташвишланиш" ҳолатларини пасайтирадиган инструментларни ишлаб чиқишга даъват қилди.
Шундай инструментлардан бири СНВ-3 бўлиши мумкин эди ва АҚШда ушбу шартноманинг узайтирилиши учун фаол овоз бераётган мутахассислар етарлича бор, деди Олий иқтисод мактаби миллий тадқиқот университути илмий раҳбари ўринбосари, РФА академиги, РФ Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Андрей Кокошин.
"Президентимиз яқинда ҳозирда Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод бўлган (АҚШ собиқ президенти Барак) Обама администрацияси вице-президенти Жо Байден баёнотини ҳам позитив баҳолади. Байденда ушбу шартноманинг узайтирилиши борасидаги позицияси аниқ ёзилган. Буёғи нима бўлади, айтиш қийин. Аммо биз ҳозирда цейтнот ҳолатига тушмоқдамиз. Эшиклар ҳозирча ёпилган эмас, аммо бунда биринчи галда россия томонининг хизмати бор", – деди Sputnik радиоси эфирида эксперт.
Унинг айтишича, бугунги америка ҳукумати аслини олганда стратегик стабиллик ва глобал хавфсизликни белгилаб берувчи келишувлар тизимини "демонтаж" қилишга киришган.
Маълумот учун: Россия ва АҚШ ўртасида 2010 йилда имзоланган СНВ-3 шартномаси мамлакатлар ўртасида ҳарбий қудратни чеклаш бўйича амалда бўлган ягона битимлигича қолмоқда.
Битим муддати 2021 йилнинг февралида тугайди ва ҳозирча унинг узайтирилиши номаълумлигича қолмоқда.
Оқ уй раҳбари Дональд Трамп Россия, Хитой ва АҚШ ўртасида янги учтомонлама ҳужжатни ишлаб чиқиш режаси ҳақида кўплаб маротаба гапирган. Пекин бу ғояни рад этди.