Тигран Мкртычев Савицкий музейи директори лавозимида иш бошлайди

© Из личного архива Тиграна МкртычеваТигран Мкртычев
Тигран Мкртычев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвадаги Рерихлар музейи (Шарқ халқлари давлат санъат музейининг филиали) директори Тигран Мкртычев Савицкий музейи директорлигига ўтказилган очиқ танловда ғолиб деб топилди.

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. И.В. Савицкий номидаги Нукус музейи директори лавозимига танлов ғолиби Тигран Мкртычев 2021 йил 2-январдан ўз вазифасига киришади, деб хабар берилди Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва Санъатни ривожлантириш жамғармасининг расмий телеграм каналида.

Нукус дурдоналари кўргазмаси очилиши - Sputnik Ўзбекистон
"Ўрта Осиё Третьякови" - Савицкий коллекцияси Москвада

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2018 йил 28 августдаги қарорида назарда тутилган тадбирлар - яъни музейларни янгилаш ва амалиётга жорий этиш, Ўзбекистон музейларида ходимларни раҳбарлик лавозимларига жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи директори лавозимига очиқ халқаро танлов ташкил этилган ва ўтказилган эди.

Танлов Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар фуқаролари ўртасида ўтказилди. Номзодга белгиланган асосий талаблар қуйидагилардан иборат бўлди: санъат тарихи, музей иши, археология ва музей антропологияси ёки бошқа тегишли соҳада илмий даража мавжудлиги, маданият муассасасида маъмурий ва бошқарув лавозимларида камида тўрт йиллик иш тажрибаси.

Камола Акилова, заместитель министра культуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Савицкий музейидаги расм 60 % эмас 30-35 %га зарар кўрган – Акилова

Танловнинг биринчи босқичи натижаларига кўра Германия, Россия, Қозоғистон ва Қорақалпоғистондан бўлган 6 нафар номзод ўтди. Иккинчи якуний босқичда номзодлар ўзларининг тақдимотларини экспертлар кенгашига тақдим этдилар ва Нукус шаҳрида, Савицкий номидаги музейда юзма-юз суҳбатдан ўтдилар. Танлов якунида Москвадаги Рерихлар музейи (Шарқ халқлари давлат санъат музейининг филиали) директори Тигран Мкртычев ғолиб деб топилди.

Савицкий музейининг янги раҳбари Ўзбекистонда таълим олган. Тигран Мкртычев - Тошкент давлат университети Марказий Осиё археологияси бўлимининг битирувчиси. Иккинчи ўқув йилида у таниқли совет санъатшуноси Лазар Израилевич Ремпелнинг лаборанти бўлди. Бу Т.К.Мкртычевнинг Ўрта Осиёнинг қадимги ва дастлабки ўрта асрлар санъати (теракота пластикаси, девор расмлари ва бошқалар) соҳасидаги қизиқишларининг кенг доирасини белгилаб берди.

БМТ вакиллари Савицкий музейида бўлишди

Т.К. Мкртычев экспедицияларда Г.A. Пугаченкованинг раҳбарлигида Самарқанд вилоятидаги Орлат шаҳарчасида аспирант сифатида қатнашган. Шарқ давлат музейида ишлаётганда у Ўрта Осиё археологик экспедициясига раҳбарлик қилди (Дурмонтепа шаҳарчаси, Самарқанд вилояти; Варахша, Бухоро вилояти), шунингдек, Е.В. Ртвеладзе (Кампиртепа шаҳарчаси) бошчилигидаги Тохаристон археологик экспедицияси Шарқ давлат музейи отряди раҳбари ва Сенгим (Хитой) шаҳарчасидаги Ҳиндистон санъати музейи (Берлин) археологик миссиясининг раҳбари бўлган.

Тигран Мкртычев "I - Х-асрларда Марказий Осиёнинг Будда санъати" мавзусида санъатшунослик доктори илмий даражасига эга ва "V-Х асрларда қадимги одамлар космологияси ва унинг Марказий Осиё санъатида акс этиши" мавзусида санъатшунослик фанлари номзоди. У 1994 йилдан 2008 йилга қадар Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Термиз ва бошқа шаҳарларида ўтказилган бир қатор археологик экспедицияларнинг раҳбари бўлган. Тигран Мкртычев Шарқ давлат музейи, Рерих музейи, A.С. Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейи (Москва, Россия), Рейс - Энгельхорт музейи (Манхайм, Германия), Метрополитен музейи (AҚШ), Туркманистон тасвирий санъат музейи (Aшхабод) да 20 дан ортиқ кўргазма лойиҳаларини ташкил этган ва кўплаб амалиётлар, шу жумладан Берлиндаги Ҳинд санъати музейи ва Нью Йоркдаги Метрополитен музейида амалиёт ўтаган.

Татьяна Каримова в музее Искусств им. Савицкого в Нукусе - Sputnik Ўзбекистон
Татьяна Каримова ва Сайёра Рашидова Савицкий музейига ташриф буюришди

Тигран Мкртычев директорлик фаолиятини И.В. Савицкий музейи коллекциясини ўрганиш бўйича Халқаро кенгашни тузишдан, шунингдек таниқли рассомлар, сиёсатчилар ва бизнес вакилларини ўз ичига олган халқаро ҳомийлик кенгашини яратишдан бошлайди.

Музей ишининг асосий устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлади: халқаро кўргазма лойиҳалари тақвимини яратиш, музей кўргазма майдонларини модернизация қилиш, ходимларнинг касбий даражасини ошириш, илғор музей технологияларини жорий этиш, инклюзивлик муҳитини яратиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, музейнинг фондини яратиш ва фандрайзинг дастурлари.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳасидаги тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиб боради ва шу йўналишда амалга оширилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Жамғарма халқаро маданият алоқаларни кенгайтиради, мамлакатда меценатликни ривожлантиради, шунингдек, Ўзбекистоннинг маданият салоҳиятини жаҳон миқёсида тарғиб қилади.

Янгиликлар лентаси
0