ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. АҚШ ҳукумати “Магнитский қонуни” бўйича Россия фуқаролари ва ташкилотларига қарши янги санкцияларни жорий этди.
Рўйхатга “Росгвардия” раҳбарининг Чеченистон бўйича ўринбосари Даниил Мартинов, республика бош вазирининг ўринбосари Вахит Усмаев, Россия фуқароси Зиёд Сабсаби киритилди. АҚШ Молия вазирлигига кўра, уларнинг барчаси "Рамзан Қодиров билан боғлиқ".
Бундан ташқари, санкциялар Чеченистон раҳбарига "моддий ва технологик ёрдам" учун "Қодировнинг Европадаги вакили" Тимур Дугазаевга (Германия фуқароси), отлар бўйича мураббий, БАА фуқароси Сатиш Сиимарга ҳам қўлланилади.
Қодировнинг ўзи эса 2017 йилдан бери санкциялар остида. Уни “Қодировчилар” ташкилотининг етакчиси деб айтиб келинади. Америка ҳукуматига кўра, улар сиёсатчи Борис Немцов 2015 йилда Борис Немцов ўлдирилишига алоқадор.
Ахмат Қодиров жамғармаси, "Ахмат" футбол клуби, "Absolute Championship Akhmat" промоутерлик компанияси, "Ахмат ММА" жанговар клуби, "Чечен минерал сувлари" ва "Мегастройинвест" санкция остига тушди.
Ушбу жисмоний ва юридик шахсларнинг АҚШ мол-мулки ва молиявий активлари музлатилади ва Америка фуқароларига улар билан ҳамкорлик қилиш тақиқланади.
Рамзан Қодиров бу санкциялардан ҳайратланмагани ва уларнинг оқибатларидан қўрқмаслигини айтди.
"Дўстлар, Америка спорт билан, хотинлари, болалари, хайрия ташкилотлари, спортчилар, отлар билан курашишни бошлади. Бунинг ягона номи бор -"ақлий заифлик", чунки инсоният тарихида бундан-да бемаънироқ нарса бўлмаган", - деб ёзади у Telegram’да.