Рамзан Қодиров Макрон бўйича позицияси туфайли лавозимдан кетишга тайёрлигини айтди

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтиш Глава Чеченской Республики Р. Кадырова
 Глава Чеченской Республики Р. Кадырова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзининг янги постида Қодиров Макронга сиёсатчи тариқасида эмас, эътиқодли мусулмон сифатида мурожаат қилганини ва шундай қилишга ҳақлиман, деб ўйлашини билдирган.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Telegram канали орқали Франция президенти Эммануэль Макронга қилган мурожаатига изоҳ берди ва ушбу масалада позицияси туфайли эгаллаб турган лавозимини тарк этишга тайёрлигини билдирди.

Президент Франции Эммануэль Макрон - Sputnik Ўзбекистон
Чеченистон муфтийси Макронни барча мусулмонларни душманига чиқарди — гап нимада ўзи?

Сешанба куни Қодиров Франция етакчисининг Париж Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатуралар чоп этилишини қўллаб-қувватлашда давом этиши ҳақида айтилган сўзларини қоралаган эди. Қодировни фикрича, Макрон фитналарни қўллаб-қувватламоқда ва бу билан "мусулмонларни жиноятлар содир этишга" гиж-гижламоқда. Чеченистон раҳбари Франция президентини "кеч бўлмасидан, эътиқодга нисбатан фитна ва ҳужумларни тўхтатишга" чақирди. Эртаси куни Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот-котиби Қодировнинг ушбу сўзларига изоҳ берди.

Песковнинг таъкидига кўра, регионлар раҳбарлари ташқи сиёсат билан шуғулланишмайди ва ушбу масалаларда давлат раҳбари линиясига қараб иш тутиш лозим.

Ўзининг янги постида Қодиров Макронга сиёсатчи тариқасида эмас, эътиқодли мусулмон сифатида мурожаат қилганини "ва шундай қилишга ҳақлиман", деб ўйлашини билдирган.

Президент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон
Эрдоған Макронни “маърифатли ислом” ғояси учун қоралади

"Ҳозир эса, яна мусулмон сифатида Макронга нисбатан олдинроқ айтилган сўзларимни такрорлайман ва бу нарсани яна минг марта амалга оширишга тайёрман. <…> Бу позиция учун, агар керак бўлса, мен лавозимни тарк этишга, жабрланишга ёки жон фидо қилишга тайёрман! Аммо даҳрийлар қай тарзда динни мазах қилишаётганини жим туриб кузата олмайман, мен бундай қилолмайман ва қилмоқчи ҳам эмасман!" — деб таъкидлаган Чеченистон раҳбари.

Макроннинг чиқиши

Октябр ойида Макрон мамлакатдаги диний сепаратизмга қарши кураш мавзусида чиқиш қила туриб, республика қадриятларини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси 9 декабрда тақдим этилиши ва уни қабул қилишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабар берган эди. Давлат раҳбари "Франциядаги исломни чет эл таъсиридан озод қилиш" ҳамда масжидларнинг молиялаштирилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги ҳақида айтганди. Макроннинг бундай чиқишига ўз дарсларида Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларни намойиш қилган тарих ўқитувчиси - Сэмюэль Патининг ваҳшийларча ўлдирилиб кетилиши сабаб бўлди.

Один из куполов мечети Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ижтимоий тармоқлардаги баҳс юзасидан муносабат билдирди

Сал олдин, Франция президенти, Charlie Hebdo сатира журналида сентябр бошида Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларга изоҳ берар экан, мамлакатда шаккоклик қилиш эркинлиги мавжудлигини алоҳида таъкидлаган эди. Тарих муаллими Самюэль Пати қотиллигидан сўнг Макрон Францияда карикатуралар чоп этилишидан воз кечилмаслигини маълум қилди.

Душанба куни Чеченистон муфтийси Салоҳ-Хожи Мажиев Франция раҳбари Эммануэль Макроннинг ҳаракатларини исломга нисбатан аниқлилик билан режалаштирилган ҳужум дея атаб, бу яна инсоний қурбонларга олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилган эди. Дин арбоби франция етакчисини барча мусулмонлар душмани, деб атаб, уни миллатлараро ва динлараро нифоқни авж олдиришда айбситган эди.

Эйфелева башня в Париже - Sputnik Ўзбекистон
Париж мусулмон давлатларидан француз товарлари бойкотини тўхтатишни талаб қилди

Россия Мусулмонлар диний бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари Дамир Мухетдинов расмий Парижни тутуриқсизликда айблади. Унинг айтишича, француз жамияти "қоралар, аёллар ҳуқуқи, ЛГБТ-жамияти ҳолати ва бошқа озчилик" ҳуқуқлари учун курашиб туриб, миллиардлаб одамларга тегадиган карикатураларни ҳақорат, дея тан олмаяпти. Унинг тахминича, Макрон ислом ва мусулмонлар баҳонасида француз жамияти эътиборини "сариқ нимчалар" протестларидан чалғитишга уринмоқда.

Россия мусулмонлар диний йиғини раиси муфтий Альбир Крганов Макроннинг Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатуралардан воз кечмаслиги қарорини ушбу ҳаракатдан ғазаби қайнаётган "бутун ислом дунёсига нисбатан фитна", деб атади. Дин арбоби пайғамбарга бўлган муҳаббат мусулмон дини асоси эканлигини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, Крганов мусулмонлар ўқитувчи қотилини қоралашаётгани, нега деганда инсонни мажбуран ҳаётдан маҳрум этиш исломга зидлигини қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0