Фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартибига ўзгартириш киритилади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибига ўзгартириш киритилади.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги “Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 28 августдаги ПҚ–3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлади.

ID-карта узб - Sputnik Ўзбекистон
Паспорт ўрнига ID-карта

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қарор лойиҳаси билан қуйидагилар белгиланмоқда:

- фуқароларни яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш масаласида, давлат хизматини ички ишлар органларига бормасдан туриб Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш механизми жорий этилмоқда.

Шунингдек, фуқаролар ўзларига қулай ва яқин бўлган ички ишлар органига бориб, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга туришни расмийлаштириш имконияти яратилмоқда;

- фуқароларга яшаш жойи бўйича доимий рўйхатни расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиётидан воз кечилмоқда ва бу жараёнлар рақамлаштирилмоқда;

- фуқароларга доимий рўйхатга туришни расмийлаштиришда штамп босиш амалиётидан воз кечилмоқда;

- доимий рўйхатга олишни расмийлаштиришда аввалги яшаш жойидан мустақил рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинмоқда;

- мулкдорнинг фуқаро доимий рўйхатга олинганлигини бекор қилиш ҳуқуқи киритилмоқда. Бунда, Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси асосида доимий рўйхатга олинган фуқаролар истисно қилинмоқда;

- ҳарбий хизматга мажбурларнинг доимий рўйхатини расмийлаштиришдан олдин мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобга туриш учун бориш тартиби бекор қилиниб, ушбу жараённи идоралараро электрон маълумот алмашинуви дастури орқали амалга ошириш йўлга қўйилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0