"Афросиёб-палас" меҳмонхонаси сотилди

© YouTubeГостиница "Афросиаб Палас"
Гостиница Афросиаб Палас - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд марказида жойлашган энг йирик меҳмонхонна Афросиёб палас 4,3 млрд сўмга сотилди. Янги хўжайин 2 йил ичида меҳмонхонани тўлиқ янгилаши керак.

ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Самарқанд шаҳри марказида жойлашган "Афросиёб - палас" меҳмонхонасининг аукцион савдолари якунланди, деб хабар қилмоқда e-auksion саҳифаси.

"Аукционда 3та компания иштирок этди. Бошланғич нархи 27,4 млрд.сўм бўлган давлат активи 29 қадам билан 43,3 млрд.сўмга сотилди", - дейилган хабарда. 

Аукцион ғолиби - OOO ARJUN CONSTRUCTION, ғолиб тасдиқлаган таклиф  - 43 344 055 233.00 UZS.

Гостиница Афросиаб Палас - Sputnik Ўзбекистон
"Афросиёб" меҳмонхонаси яна савдога чиқарилди

Эслатиб ўтамиз, давлат активини сотиб олган ғолиб 2022 йил 1 апрелга қадар 100 та янги иш ўрни яратиб, халқаро стандарларга мос келадиган 4 юлдузли меҳмонхона мажмуасини тўлиқ фойдаланишга топшириши керак.

Маълумот учун, Афросиёб палас Самарқанд шаҳрининг марказида, Регистон, Гўр Амир сайёҳлик мажмуаларига мажмуаларига пиёда бориш мумкин бўлган масофада жойлашган. Меҳмонхонаси 1996 йилда қуриб битказилган ва 278 та номерга эга. Шунингдек меҳмонхонада бир неча бар, ресторан ва анжуманлар зали ва ҳаммом ва бессейн бор. 

Янгиликлар лентаси
0