"Афросиёб" меҳмонхонаси яна савдога чиқарилди

© YouTubeГостиница "Афросиаб Палас"
Гостиница Афросиаб Палас - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанддаги "Афросиёб Палас" меҳмонхонаси 1985 йилда қурилган. Меҳмонхона биноси ва ҳудуди шаҳар марказида 1,8 гектар майдонни эгаллайди.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Самарқанд шаҳрининг марказида жойлашган энг катта меҳмонхона - "Афросиёб Палас" яна савдога чиқарилди. Е-аукцион сайтида меҳмонхона 5,47 миллиард сўм нархда савдога чиқарилган. Аризалар қабул қилиш 5 сентябрда бошланиб 3 октябрда тугайди.

Ауцион хабарида айтилишига кўра, инвесторга қуйидаги талаблар қўйилган: 

  • энг кам инвестиция миқдори - 12 млн. доллар 
  • энг кам иш ўринлари сони - 100 киши 
  • 4 юлдузли меҳмонхона 2021 йил охирига қадар қуриб битказилиши керак
  • меҳмонхонада 280та номер ва 1та президент номери бўлиши керак
  • меҳмонхона ҳудуди ва парковкаси шаҳар архитектурасига мувофиқлаштирилган бўлиши керак
  • меҳмонхонанинг мавжуд қарзларини тўлаш керак 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Афросиёб меҳмонхонаси Сингапурнинг Exim Investments Ple LTD. компаниясига худди ушбу шартларда сотилгани хабар қилинган эди.  

 

Янгиликлар лентаси
0