Ўзбек матбуотида цензура борми? Асаджон Ходжаев журналистлар саволларига жавоб берди

© Sputnik / Дильшода РахматоваАсаджон Ходжаев
Асаджон Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев Ўзбекистондаги ОАВ фаолияти борасида ўз фикрларини билдирди

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев бугун, 3-декабрь куни "Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигида сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари" мавзусида ўтказилган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги давра суҳбатидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди.

Стенд компании UzAuto на выставке - Sputnik Ўзбекистон
UzAuto Motorsнинг ОАВга босим ўтказилгани ҳақидаги баёноти тасдиқланмади - АОКА

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Хусусан, Ходжаев, охирги вақтларда айрим ОАВларда айтилган "Ўзбекистонда матбуотда танқидий фикрларни чеклаш" борасида буйруқлар бўлаётгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, бундай миш-мишлар асоссизлигини, аксинча, АОКАнинг ОАВларга қилинган сўнгги мурожаатларида оғриқли масалаларни ёритишда танқидни йўқ қилиш ёки камайтириш асносида эмас, балки масалага холислик асосида ёндашиш сўралганини қайд этди.

"Нима учун? Чунки энергетика масалаларини кўтарадиган бўлса (журналистлар) соҳада қандай муаммолар бор, улар қандай ечим топаяпти, унинг муддатлари қанақа - буларнинг барчасини халқимизга аниқ ва равшан қилиб етказиб бериш керак. Бу ерда ҳиссиётга берилиб ёки зиддиятни кўрсатган ҳолда, масаланинг ечими кўрсатилмаса, мутасаддиларга минбар берилмаса, бу мулоқот эмас, балки бирёқлама нохолис ахборот бериш бўлиб қолади", - дея тушунтиради АОКА раҳбари.

Ходжаев шунингдек, Ўзбекистондаги ОАВларда таҳлил етишмаётганига ҳам эътибор қаратди.

Цифровой фотоаппарат Зенит-М  - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ фуқаро шахсий суратидан қандай ҳолларда рухсатсиз фойдаланиши мумкин?

"Мен ҳар доим таҳлил тарафдориман. Нега деганда, ҳар қандай муаммо пайдо бўлишида, албатта, қандайдир объектив ва субъектив сабаблар бўлади. Бу маълум миқдорда тегишли дастурлар - ривожланиш дастури ёки экспертлар сарҳисобидаги ноаниқлик ёки молиявий масала туфайлими буларни очиқ-ойдин муҳокама қилишимиз керак. Бир томондан ҳиссиётга берилиб, "мана шу масала ҳал бўлмади, тезда ҳал қилиб беринглар", десак раҳбарларга, улар ҳисоб-китоб қилмай, халққа яхши кўриниш учун популистик ваъдаларни бериб юборади. Халққа ҳар қандай ташкилот ўзидаги муаммоларини очиқ-ойдин кўрсатиб бериши керак. Агар бугун имконият йўқ бўлса, унда очиғини айтиши керак: "захираларимиз миқдори фалонча, масаланинг ечимини мана шундай ечамиз", дея". Шунингдек, Ходжаев бугунги кунда раҳбарлар турли олиб қочишлар билан вазиятни тинчлантирмасликлари керак, дея қўшимча қилади.

Янгиликлар лентаси
0