Хитой-Австралия муносабатларида оғир кризис кундан кунга кучайиб бормоқда.Йўл-йўлакай унга бобшқа давлатлар ҳам қўшилимоқда. Британия ҳукумати ҳам “асосий манфаат ва қадриятларни ҳимоя қилиш мақсадида” Ҳамдўстлик аъзосини ҳимоя қилишни ваъда беришди. АҚШ бўлса Хитойни “ёлғон маълумотлар ва қалбаки суратлар тарқатишда” айблади.
Ғарбнинг бундай реакциясига – Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий Твиттерида чоп этилган коллаж фотосурат сабаб бўлди. Унда австралиялик аскар Афғонистонда ёш бола бўйнига пичоқ тираб тургани акс этган. Сурат остида “Биз Афғонистонда тинч аҳоли ва асирлар ўлдирилишида шокка тушдик” деб ёзилган ва айбдорларни судга тортиш талаб қилинган.
Ҳаммаси қандай бошланган эди
Икки давлат муносабатлари бузилиши икки йил олдин бошланган эди. Ўшанда Осиё ҳудудида “Ғарб” вазифасини бажарувчи ролини олган Австралия ўз хизматини мағрур олиб борар эди. Дональд Трамп Хитойни ўз ташқи сиёсатининг асосий нишонига айлантирганида, Канберра энди бошланаётган иқтисодий ва сиёсий урушнинг олд қаторида бўлиб қолди ва иштиёқ билан “жангга” киришди.
2018 йилда Австралия ҳукумати Huawei компаниясига ўз ҳудудида, миллий хавфсизликни важ қилган ҳолда, 5G тармоқлари ўрнатишни таъқиқлаб қўйди. Кейинчалик ҳам ҳар бир қулай шароитда улар Хитойга зарба беришга ҳаракат қилиб келишди.
Хусусан улар Хитойн Шинжон-Уйғур автоном вилоятида инсон ҳуқуқлари бузилишида айблашди, Гонконгдаги норозилик намойишлари қўллаб-қувватлади ва Хитойни ўз ҳудудида тартиб ўрнатишга қаратилган ҳаракатлари учун жазога тортишни талаб қилаётганлар қаторига қўшилди. Шунингдек, Австралия Хитой ҳукуматини COVID-19 тарқалишга оид маълумотларни яширишда ўта салбий муносабат билдирган эди.
Ушбу йил баҳорига келиб, охири Пекиннинг тоқати тоқ бўлди ва у қуюшқондан чиқиб кетган қўшнисини ҳушини ўзига келтира бошлади. Зарба энг муқаррар томондан – иқтисод йўналишида берилди.
Жавоб зарбаси
Дастлаб, австралиялик экспортёрларда алоҳида товарлар бўйича муаммолар бошланди. Хитойга ёғоч, пахта, мол гўшти, лобстер ва бошқа маҳсулотлар етказиб берувчи экспортёрлар гоҳ у гоҳ бу муаммоларга дуч кела бошлашди.
Кейинчалик тизимли чорлара ҳам қўлланила бошланди: хусусан арпа импортига 80%ли божлар ўрнатилди, кейинроқ эса вино саноатига қақшатқич зарба берилди. Хитой Австралия виноларига 107,1 - 212,1 фоизгача қўшимча солиқлар киритди. Айтиш жоизки Австралия виносининг 40% Хитойга жўнатилишини ҳисобга олганда – бу қақшатқич зарба бўлди. Буни орол мамлакатнинг савдо вазири Саймон Бирмингем ҳам айтиб ўтди.
Энди бўлса Австралия ҳукумати ЖСТ ва бошқа халқаро муассасаларга Пекин санкцияларини “асосланмаган, ноҳақ ва сиёсийлашган” деб арз-дод қилмоқда.
Устига устак айни шу дамда Австралия аскарларнинг Афғонистонда тинч аҳолига нисбатан амалга оширган жиноятлари фош бўлди. В Пекин бунга ўз муносабатини билдирди.
Австралияда икки ҳафтадан буён катта можаро муҳокама қилинмоқда. Маълум бўлишича, 2006-2016 йилларда Афғонистонда НАТО қўшинлари таркибида хизмат қилган Австралия махсус элита бўлинмаси SASR аскарлари, аскарликка қабул қилиш ритуали доирасида, бир неча тинч аҳоли вакилларини, жумладан аёллар ва болаларни шафқатсиз қатл қилишган. Яъни бу бир неча маротаба содир бўлган жиноят эмас, қандайдир доимий равишда такрорланиб турган қонли анъаналар тизими бўлган.
Шу ўринда савол туғилади, Австралия юқори армия ва сиёсий раҳбарияти ушбу жиноятлардан хабардор бўлганми? Балким улар буни йиллар давомида яшириб келишган?
Бизни нега уришаяпти
Айнан мана шу фактлар асосида Хитой ТИВи ўз твиттерида афғон бола бўйнига пичоқ тираб турган автраслиялик аскар коллаж суратини чоп этган. Бу эса Канберра ва айрим ғарбий пойтахтларда ҳақиқий жазава уйғотди.
Бундай тутқаноқли реакция Ғарб учун янгилик эмас. У ерда ҳар доим танқид ва умуман Ғарбнинг сиёсий етакчи ва маънавий эталон эканига шубҳа уйғотувчи ҳар қандай хабарга ана шундай муносабат билдирилади.
Ушбу танқидга Австралиянинг муносабатини кузатиш ҳам қизиқарли. Йиллар давомида Хитойга қарши сиёсат юритиб келган ушбу давлат, қайта берилган зарбани анойи каби тушунмаяпти ва бундай “ноҳақликдан” норози бўлмоқда.
Пекин бўлса ўз ниятларини ҳеч кимдан яширгани йўқ. Икки ҳафта олдин Хитойнинг Австралиядаги элчихонаси ОАВларга икки давлат муносабатларини заҳарлаётган 14та сабаб қайд этилган рўйхат сиздирилган эди. Ўз исмини айтишни истамаган амалдор эса, “Агас сиз Хитойни душман қилсангиз, у сизнинг душманингизга айланади”, - деб гапнинг пўсткалласини айтган эди.
Албатта бундай ҳаракат остида хитойликлар томонидан Австралия ҳукуматини соғ ақлга қайтариш ҳаракатлари турибди. Хитой прагматик давлат, ён қўшниси билан мафкуравий сабабларга кўра душманлик қилишни истамайди.
Бундай ишларда, албатта, Россиянинг тажрибаси кўпроқ. Биз Хитойга бекорга умид қилаяпсизлар деб айтишимиз мумкин.
Россия кўп йилллар давомида ўзининг Болтиқ бўйидаги қўшниларида ана шундай хулқ атворни кузатиб келмоқда. Ўтган ҳафтра Латвия транспорт вазирлиги Москвага транзит юклар оқимини тиклашни сўраб мурожаат қилган эди. Бу йил ушбу кўрсатгич 56%га камайди.
Лекин улар ўз иқтисодини мутлақ барбод қилса ҳам, ўзларининг русофоб сиёсатидан воз кечмайди, босиқ ва соғлом сиёсатга қайтмайди.
Шу сабаб Хитой ҳам Австралиядан соғлом ақлга қайтишини кутиши бефойда, чунки улар ўз хатоларини тушуниб етиши амри маҳол.