Дунёда энг кўп сонли аҳолига эга бўлган ушбу мамлакат бунга қандай эришгани ҳақида Дмитрий Косырев мақоласида танишинг.
Маълум бўлишича йил бошида қашшоқ уездлар сони 832та бўлган. Уларнинг аксарияти Синьцзян, Сычуан ва бошқа провинцияларда жойлашган. Ушбу маълумотларни БМТ озиқ-овқат дастури эксперти доктор Маттиас Холуорт ҳам тасдиқламоқда. Унинг айтишига кўра, сўнгги йилда дунёда енгилган қашшоқлининг 70 % Хитойга тўғри келади. Жами ҳисобда Пекин 700 мингдан ортиқ кишиларни қашшоқликдан чиқарган.
Хитойча қашшоқлик ўзи нима?
Хитой иқтисодчилари рақамлари миқёсида бу шундай кўринишга эга – йилига 11487 юандан (1740 $) кам даромад олган киши қашшоқ ҳисобланади. Бундан кўпроқ даромад оладиганлар эса – оддий камбағаллар ҳисобланади. Энди Хитой қашшоқлик билан эмас – камбағаллик билан курашади.
Кимгадир бу рақам жуда кам кўриниши мумкин, лекин хитойлик мутахассислар мамлакатдаги озиқ-овқат ва истеъмол моллари, турар жой харажатлари ва бошқалардан келиб чиққан ҳолда қашшоқ бўлмаслик учун қанча даромад олиш кераклигини ҳисоблаб чиқишган.
Foreign Affairs ёзишига кўра, АҚШ экспертлари бўлса, “Хитой олдида қиладиган ишлари ҳали кўп” деб ҳисоблашмоқда. Албатта уларнинг гапида ҳам жон бор. Ривожланган давлат миқёсида бу рақамлар жуда кам кўринади.
Лекин, Хитой тажрибасига диққат билан назар солганда қизиқ ва намунали манзаралар гувоҳи бўлиш мумкин. Албатта ушбу услубларнинг айримлари фақат Хитойга хос бўлиши мумкин.
Хитой тажрибаси
Хитой харитасига диққат билан назар солганда энг камбағал вилоятлар йирик саноат ва бизнес марказларидан узоқ бўлган, тоғли ва етиб бориш қийн бўлган ҳудудларда жойлашганини кўриш мумкин. Ушбу ҳудудларда камбағалликни енгишнинг энг самарали чораси, бу у ерга йўл қуриш бўлган.
Ундан ташқари ресурслардан самарали фойдаланиш услублари ўйлаб топилган. Масалан “гуруч – балиқ” услуби. Яъни гуруч экишда фойдаланиш режалаштирилган сув ҳавзаларида дастлаб балиқ чавоқлари етиштирилган.
Учинчидан, Хитойда муаммони ўз номи билан аташ ўринли деб топилган. Масалан, қашшоқ оила учун қуриб берилган уйда “қашшоқ хўжалик” деган ёзув бўлган. Бу уларни камситиш мақсадида эмас, балким уларга кўрсатилган ёрдам, қашшоқликни енгишда қўлланилаётган услублар самарадорлигини ўрганиш мақсадида қилинган. Ана шундай хўжаликлар яхши ривожланиб кетганда, қўшнилар келиб унинг иш услубини ўрганган.
Умумий қилиб айтганда бугун биз Хитой ҳукуматининг нафақат сўнгги 40 йиллик ҳаракатлар стратегияси натижасини, балким хитой халқининг 1000 йиллик тарбияси, жамиятда яккхонликни тарғиб қилиш эмас, балким муаммоларни биргаликда енгиш фалсафаси натижасини кўрмоқдамиз.
Олдин Хитойда вазият бошқача эди. Мао Дзе Дун даврида даромад барчага тенг бўлинар эди, ҳамма бир хил – камбағал яшарди. Ҳозир бўлса – у ерда ёрдам ўрнига, кишиларга ўзлари кўпроқ даромад олишлари учун имкон яратилмоқда.
АҚШ фалсафаси
Яқинда америкалик журналистлардан бири Женет Дейли Хиллари Клинтоннинг машҳур цитаталаридан бирини эсга олганди. Клинтон “Американинг аксарият аҳолисини— basket of deplorables, яъни бир тўплам ахлат”, деб атаган эди. Ўшанда унинг ушбу сўзлари давлатдан ёрдам пули ва турли нафақа оладиганларни умуман аҳолининг камбағал қисмини хафа қилган эди. Улар орасида ҳам демократ ҳам республикачи бўлган. Байден ушбу хатони такрорламаслик учун жуда эҳтиёткор ҳаракат қилди.
Умуман америкада аҳоли фалсафаси шундай: у ерда барча ўз ҳаётини камбағалликда бошлайди, кейин яхши ишласа – бой бўлади. Агар бирор киши камбағал бўлса – демак айб ўзида. Уларга давлат ёрдам бериб туради, айниқса сайловлар олдида ана шундай қатламга муносабатлар фаоллашади. Чунки номзодларга овоз керак.
Англияда ҳам саноати эскириб қолган шаҳарлар, эскин конлар – керак бўлмай қолганда бутунлай унутиб юборилган эди. Ҳеч ким у ерда ишсиз қолган фуқарларга ёрдам беришни ўйламаган эди.
Журналист Женет Дейли аҳолининг камбағал қисмини унутиб қўймаслик, муаммоларига жиддий қараш керак деб ҳисоблайди.