"Ақлли" ҳисоблагичлар қарздорлар чироғини ўчиради

Oбуна бўлиш
Қарздорликни олдини олиш мақсадидида Республика бўйича 2021 йилнинг 1 июлига қадар 7,4 млн дона “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилиши керак.

Ҳудудий энергия тармоқлари электр энергиясидан кимнинг қарзи энг кўп эканини айтишди. Маълум бўлишича, электрдан қарзлар жами миқдори  3,5 трлн. сўмни ташкил қилади. Ундан 2,4 трлн сўм - аҳоли қарзи. 

Вилоятлар кесимида энг қарзи кўп вилоятлар - Самарқанд вилояти (646 млрд), Навоий вилояти (410 млрд) ва Андижон вилояти (273 млрд.) 

Аҳоли орасида қарзи 10 млн. сўмдан ортиқ бўлган кишилар - 5200га яқин, 3-5 млн. сўм бўлганлар - 14,8 минг ва қарзи 1-3 млн сўм бўлган - 157 мингдар ортиқ кишини ташкил қилган. 

Келажакда ушбу вазиятни олдини олиш мақсадидида Ҳудудий энергия тармоқлари келажакда оммавий тартибда "Ақлли" ҳисоблагичларга ўтишни жорий этишни таклиф қилди. Республика бўйича 2021 йилнинг 1 июлига қадар 7,4 млн дона “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилиши керак.

Янгиликлар лентаси
0