Ҳудудий энергия тармоқлари электр энергиясидан кимнинг қарзи энг кўп эканини айтишди. Маълум бўлишича, электрдан қарзлар жами миқдори 3,5 трлн. сўмни ташкил қилади. Ундан 2,4 трлн сўм - аҳоли қарзи.
Вилоятлар кесимида энг қарзи кўп вилоятлар - Самарқанд вилояти (646 млрд), Навоий вилояти (410 млрд) ва Андижон вилояти (273 млрд.)
Аҳоли орасида қарзи 10 млн. сўмдан ортиқ бўлган кишилар - 5200га яқин, 3-5 млн. сўм бўлганлар - 14,8 минг ва қарзи 1-3 млн сўм бўлган - 157 мингдар ортиқ кишини ташкил қилган.
Келажакда ушбу вазиятни олдини олиш мақсадидида Ҳудудий энергия тармоқлари келажакда оммавий тартибда "Ақлли" ҳисоблагичларга ўтишни жорий этишни таклиф қилди. Республика бўйича 2021 йилнинг 1 июлига қадар 7,4 млн дона “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилиши керак.