Ўтган ҳафта охирида тайванлик депутатлар қизиқ томоша уюштиришди: парламентчилар бир-бирларига ичак чавоқларни улоқтиш йўли билан Америкадан чўчқа гўшти импорт қилишга қарши чиқишди.
Гап шундаки, Тайван бош вазири Су Чжэньчаня мамлакатга АҚШда етиштирилган чўчқа гўштини олиб киришга рухсат берган. Аксарият депутатлар ва аҳоли бунга қарши.
Қаршиликка сабаб ўта жиддий – Америка қорамол ва чўчқа етиштиришда рактопомин моддадаси ем-хашак таркибига қўшилади. Ушбу модда қорамол вазни ошишига хизмат қилади.
Лекин, рактопомин – дунёнинг ўнлаб мамлакатларида таъқиқланган. Улар орасида Россия, Европа Иттифоқи давлатлари, Хитой бор. Ушбу мамлкатларда рактопомин инсон соғлиги учун хавфли деб топилган. Фармокологияда ушбу модда - бета-адренергитик агонист дейилади ва одамла тремор, бош оғриғи, муслкуллсар қиқсариши тахикардия, қон босимининг ошиши ва бошқа касалликларга олиб келиши мумкин.
Лекин АҚШ, Канада, Мексика, Япония ва Жанубиц Кореяда рактопомин – инсон учун зарарсиз деб ҳисобланади ва қорамолчиликда мунтазам фойдаланиб келинади.
Россия ҳам айнан шу сабабли 8 йил олдин америка гўштини олиб киришга таъқиқ қўйган эди. Бунинг оқибатида катта жанжал келиб чиққан ва Вашингтон Москвани турли гуноҳларда айблаган эди. Москва ўз қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Рактопомин рухсат берилган мамлакатлар эса, аксарияти АҚШнинг яқин йўлдошларидир. Энди Тайван ҳам босим остида рухсат беришга мажбур бўлмоқда. Тайван ҳукумати 2021 йилнинг 1 январидан америка гўшти импортига рухсат берди. Энди вазифа Орол аҳолисини бу тўғри қарор эканига ишонтиришдор.
Лекин бу осон бўлмайди, чунки айни дамда жамиятнинг аксарияти бунга қарши – 70%. Мухолифтчи "Гоминьдан" партияси бу ишни охиригача етказишга бел боғлаган. Керак бўлса ҳатто референдум ташкил қилиш билан ҳам пўписа қилмоқда. Тайван ҳукумати ҳозирча ҳеч қандай далиллар келтира олгани йўқ.
Майли бошқа давлатларни қадрига бормас экан, нечга АҚШ ўз аҳолисига ҳам рактопомин билан боқилган гўшт беради?
Буни тушуниш учун, АҚШ асос топган кунидан бошлаб у ерда ҳукум сураётган асосий қоидалар билан танишишга тўғри келади. Биринчидан, АҚШда ҳар бир киши ўз хавфсизлиги учун ўзи жавобгар. Жумладан қандай маҳсулот истеъмол қилиши ҳам. Шу сабабли ҳам қурол сотиш ҳам кенг йўлга қўйилган. Учинчидан - тиббий хизмат. АҚШда юқори сифатли тиббиёт аксарият ҳолларда фақат бойларга хизмат қилади. Камбағаллар эса ўз кунини ўз кўриши керак. Пандемия ҳам буни яққол намойиш қилди.
АҚШда ғаройиб картинани кузатиш мумкин – бу ерда аҳолининг энг камбағал қисмига бир вақтнинг ўзида ҳам овқат етишмайди ҳам улар ҳаддан ортиқ семиз. Сабаб – уларнинг даромади фақат энг арзон озиқ-овқатга етади. Энг арзон маҳсулотларни етиштиришда эса – замонавий технологиялар, ГМО, кимёвий қўшимчалар, антибиотиклар консервантлар, ва рактопомин каби молни “семиртирадиган” хавфсиз қўшимчалардан кенг фойдаланилади. Қонун эса асосан фақат бадавлат ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилади.
АҚШ билан ҳамкорликнинг ижобий ва салбий томонларига келсак – Тайван мисолида ушбу ҳамкорликнинг барча томонларини яхшигина кузатиш мумкин. Бир томондан АҚШда юқори технологиялар, ва иқтисодий ривожланиш келса, бошқа томондан рактопомин каби “фойдали” қўшимчаларга бой гўштни сотиб олишга мажбур бўлишади.
1980 йилларда Япония иқтисоди ўз чўққисига чиққан эди. Орадан 30 йил ўтиб – ўша фантастик миқдордаги капиталнинг аксарияти – шамолга учирлиган. Аниқроғи АҚШ оёғи остига қурбонлик қилинган. Япони Америка қимматли қоғозларининг энг кўп миқдорини сотиб олган. Бугунги кунда Токио улардан воз кечишга ҳатто уриниб ҳам кўрмаяпти.
Корея Республикаси ҳам вақти вақти билан Америкага “товон” тўлаб туради. Бироз олдин АҚШ суди Samsung корпорациясини Appl фойдасига ярим миллиард жарима тўлашга мажбур қилган эди.
Тайван бўлса, “Хитойдан ҳимоя” қилинаётгани учун АҚШга “йўқ” дея олмайди. Яхшилаб қараса бу кўпроқ рэкетга ўхшайди. Рактопоминли гўшт бу – Америкага тўланаётган “товон”нинг биринчиси ҳам охиргиси ҳам эмас.
АҚШнинг “кичик ҳамкорларига” нисбатан сиёсати кўп йиллар давомида оддий ва самарали эди: у вассалари орасида семириб “ёғ тўплаган”ларини танлаб олиб кетарди, албатта, уларнинг миллиардли капиталлари билан бирга. Бир кун келиб “Бош чўпон барча қўйларни қассобга топширишга” қарор қилсачи? Айрим давлатларда содир бўлаётган сўнгги ҳодисалар диққат билан кузатился ана шундай “сценарий” эҳтимоли юқори эканига “кичик ҳамкорларнинг” ўзи ҳам ишона бошлаган кўринади.