Декабрда қандай об-ҳаво кузатилади

© Sputnik / Ilya Timin / Медиабанкка ўтишСойка в городском парке "Беличий остров" после ночного снегопада в Петрозаводске
Сойка в городском парке Беличий остров после ночного снегопада в Петрозаводске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Декабрда ёғингарчилик ёмғир, қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзгидромет қиш фаслининг биринчи ойи декабрда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу йилги декабрь ҳарорат кўрсаткичлари бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Ой давомида ҳароратнинг кечаси 0-5 даража совуқдан 2-7 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Республиканинг шимолида тунда 8-10 даража совуқ бўлиши мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида эса 12-15 даража совуқ бўлиши мумкин.

Декабрда ёғингарчилик ёмғир, қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин. Бир кеча кундузда максимал ёғинлар миқдори суткалик меъёрдан анча кўп бўлиши мумкин.

Бу йилги декабрда ойлик ёғинлар миқдори меъёр атрофида, айрим жойларда меъёрдан юқори, шимолда эса айрим жойларда меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда (Тошкентда декабрь ойи учун ёғинлар 59 мм ни ташкил қилади). Ёғингарчилик ой давомида вақти-вақти билан кузатилади.

Янгиликлар лентаси
0