ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Жаҳонда коронавирусга чалинганлик бўйича тасдиқланган ҳолатлар 60,1 млнга етди, деб хабар берилмоқда Worldometer - бутунжаҳон статистика сайтида.
25-декабр ҳолатига кўра, ушбу вирус билан зарарланиш ҳолатлари сони 60 105 740 нафарни ташкил этган. Пандемия қурбонлари сони эса – 1 414 868 нафарга етган.
Хавфли инфекция кенг тарқалган кўрсаткичлар учлигига АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия давлатлари кирган.
Қўшма Штатларда 12 955 007 коронавирус борлиги ўз тасдиғини топган. Ўлимлар сони эса – 265 891тани ташкил қилмоқда.
COVID-19 кўрсаткичи 9 222 216 кишини ташкил этган Ҳиндистон иккинчи ўринда. Қурбонлар сони – 134 743 нафар.
Бразилия 6 121 449 беморланганлар билан учинчи ўринни эгаллаган, вафот этганлар сони – 170 179 нафар.
Шунингдек, коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар ўнталигига Франция, Россия, Испания, Буюк Британия, Италия, Аргентина, Колумбия ҳам кирган.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. Ташкилот давлатларни инфекцияга қарши курашда фаол иштирок этишга чорлаган.
Ўзбекистонда 25 ноябр ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 72 039 нафарни ташкил этмоқда. 605 киши ушбу инфекция қурбонига айланган.