ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Жанубий Корея пойтахти - Сеулда коронавирус инфекциясининг 3-тўлқини бошланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Юн Тэ Хо брифингда маълум қилди. Унинг сўзлари The Korea Herald нашрида эълон қилинди.
Расмий вакилнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда касалланишнинг ўсиши кузатилмоқда, бу кўрсаткич феврал-март ва август ойларида кузатилган эди. Шу сабабли, соғлиқни сақлаш идоралари тез орада муниципал идоралар вазиятни яхшироқ ҳал қилиши учун ижтимоий масофани сақлаш даражасига оид тавсияларни эълон қилади.
Жанубий Кореяда бир неча кун кетма-кет 300 дан ортиқ COVID-19 ҳолатлари қайд этилди, куни кеча Сеулда 218 та ҳолат аниқланди - бу август ойидан бери энг юқори кўрсаткич.
Жанубий Кореяда беш босқичли ижтимоий масофани сақлаш тизими жорий этилган. Октябр ойининг ўрталаридан бошлаб энг паст даража амал қилган, чунки янги ҳолатлар сони 60-150 киши орасида бўлган эди.
Ҳозир Сеул ва Кванжуда ижтимоий масофа сақлаш даражаси 1,5 га кўтарилди. Бундай ҳолда, асосий эҳтиёт чораларидан ташқари, 100 ва ундан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов қўйилади.
Бундан ташқари, кўп одамлар ташриф буюрадиган "хавфли" объектларнинг фаолияти чекланган. Ўқувчилар умумий сонининг учдан икки қисми мактабларга бориши керак, баъзи дарслар онлайн тарзда ўтказилади.