Тошкентдаги 24та чорраҳада ҳаракат оптималлаштирилади

Oбуна бўлиш
Пойтахтдаги 24 та йирик чорраҳанинг ҳаракатланиш тартибини оптималлаштириш натижасида тирбандликни 64 % камайтириш мумкин.

ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Президент ҳузурида 23 ноябр куни бўлиб ўтган мажлисда Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция муҳокама қилинди.

Ночной Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Тирбандлик, автотураргоҳ ва йўл чизиқлари: ИИВ янги қарор тайёрлади

Маълум бўлишича Тошкент шаҳрида сўнгги йилларда аҳоли ҳам, транспорт воситалари ҳам кўпайиб бормоқда. Охирги 10 йилда шаҳарда автомобиллар сони 2 баравар ошиб 250 мингтадан 510 мингтага етган. 

Шунга мос равишда транспорт инфратузилмаси ҳам ривожлантирилмоқда. Янги йўллар, кўприклар, ерусти метроси қурилмоқда.

Аҳоли ва транспорт сони ошиши шаҳар кўчаларида юклама ҳам ошиб тирбандликлар сонини кўпайтириши ҳам табиий ҳол. Ушбу соҳадаги вазият геоинформацион тизим орқали комплекс тадқиқ қилинганда, қуйидаги муаммолар аниқланган: 

  • Тошкент шаҳрида 500 дан зиёд катта чорраҳалар мавжуд бўлиб, уларнинг 200 тасида транспорт воситаларини тезкор ўтказиш даражаси паст;
  • Автомобиль тўхташ жойлари етишмаслиги сабабли йўлнинг биринчи қаторида машиналар йиғилиб, қатновга халақит бермоқда;
  • Ҳайдовчилар учун маълумот белгилари ҳам етишмайди;
  • Пиёдалар ва велосипедлар ҳаракати учун қулайлик кам.

Шу каби комплекс таҳлиллар асосида Тошкент шаҳрида йўл инфратузилмаси ва жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича бош режанинг дастлабки лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Хусусан, пойтахтдаги 24 та йирик чорраҳанинг ҳаракатланиш тартибини оптималлаштириш, бу орқали ўртача тўхташлар сонини 71 % ва вақтини 48 %, тирбандликни 64 %, ёқилғи сарфини 34 % камайтириш мумкинлиги ҳисоб-китоб қилинган.

Ундан ташқари марказий кўчаларда автомобиллар парковкасини тартибга солиш учун пуллик тўхташ жойлари ва паркоматлар ўрнатилиши ҳам қайд этилди.  

 

Янгиликлар лентаси
0