ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Россиялик сенатор Алексей Пушков Twitter’да Жо Байден "сайловларни ўғирлаган" АҚШ президенти бўлиши мумкинлигини айтди.
Сенатор таъкидлашича, агар АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп Жоржия штатида овозларни қайта ҳисоблашга эришса, Пенсилванияда эса ғалаба қозонса, у ҳолда унинг рақиби 36 та сайлашга вакил қилинган кишиларнинг овозини йўқотади - улар Трампга ўтади. Бироқ, бу АҚШнинг амалдаги раҳбарининг ғалабаси учун етарли бўлмайди - унга яна битта штат керак. Шу билан бирга, сенатор фикрига кўра, Байден илгари ғолиб бўлган икки штатда овоз беришни қайта ҳисоблаш сайловларни йўққа чиқаради ва уларни қонунийликдан маҳрум қилади.
"Байден "сайловларни ўғирлаган" президентга айланади. Бундай сценарий бўлиши мумкин, аммо унинг президентлигига жуда исталмаган ҳолат", - деб хулоса қилди Пушков.
3 ноябр куни АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтди. Ғолиб ҳали расман эълон қилинмади. Бир нечта штатларда овозларни ҳисоблаш давом этмоқда. Бироқ, Америка ОАВ ғалабани Жо Байденга берди - Fox News хабарига кўра, у 290 сайлашга вакил қилинган кишиларнинг овозини олди, Трамп - 232. Байден аллақачон ғалаба қозонганлигини эълон қилди, уни кўплаб давлатлар раҳбарлари табрикладилар. Трамп, ўз навбатида, сайловлар ҳали тугамаслигини ва ўз ғалабасини судда ҳимоя қилмоқчи эканлигини айтди. Шу билан бирга, у АҚШ раҳбари сифатида иккинчи муддатга қолмаслиги мумкинлигини ҳам тан олди.