ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Қирғизистон ҳукумати қошидаги монополияга қарши курашиш давлат агентлиги республикада гўшт нархи нега ошиб бораётганига изоҳ берди.
Бу жараён Қозоғистонда йирик шохли чорва моллари экспортига чекловлар киритилгани билан боғлиқ, дея тушунтирган агентлик.
"Қозоғистонда чорва экспортига киритилган таъқиқ туфайли Қирғизистонда чорва моллари Ўзбекистон ва Тожикистон томонидан оммавий харид қилина бошлади. Бундан ташқари, олиб сотарларнинг аксарияти вазиятдан фойдаланиб, нархни ошириб юбордилар, — дейилади хабарда. — Қирғизистонда ҳам қишлоқ хўжалиги гўшт секторига янгича ёндашувлар керак. Вазирлик Қозоғистон схемасини қўллаш масаласини ўйлаб кўриши зарур".
Сал олдин РФА В.М.Горбатов номидаги озиқ-овқат тизимлари илмий тадқиқот марказлари ва IT-технологияларини иқтисодий-таҳлил тадқиқоти маркази раҳбари Дмитрий Гордеев сал аввал Қозоғистон томонидан чорва экспортига киритилган таъқиқдан сўнг Ўзбекистонга гўшт хом-ашёси етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишга Беларусь ёрдам бергани ҳақида айтган эди.
Ўзбекистонда бунга қадар Қозоғистон энг кўп кўшт етказиб берувчи бўлган бўлса, энди бозордаги бу улушни Беларусь эгаллаб олишни режалаштирмоқда. 2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра Беларусь Ўзбекистонга энг йирик гўшт етказиб берувчи мақомини олган.