Қозоғистонда чорва моллар экспорти тақиқланди: гўшт нархи қандай бўлади?

© Sputnik / Абзал КалиевЯгнята
Ягнята - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон амалдорлари нархини ушлаб туриш учун 100 фоиз кафолат беролмаяпти: бозор ва об-ҳаво шароити унинг нархини белгиламоқда.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Қозоғистонда қўй, майда ва йирик қорамолларни экспорт қилишга тақиқ қўйилди. Бундан аввал бу чора киритилишига Қозоғистон гўшт иттифоқи қарши чиққанди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Айдарбек Сапаровга асосан хабар қилди.

Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар гўшт ва колбаса саломатлик учун хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда “ҳеч қандай норозиликлар йўқ”.

Сапаров бу чеклов гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархи шаклланишига қандай таъсир қилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

“Мен сизларни тинчлантирмоқчиман. Гўшт йўналишидаги давлат ёрдами, сут йўналишига қараганда кўпроқ эди. Буни фермерлар тушунишади. Бугунги кунда 156 минг бошга яқин қорамол экспорт қилинди. 2011 йилдан то бугунги кунгача биз чет элдан келтирилган зотдор чорвалар олиб келдик - қарийб 130 минг бош. Бир йил ичида биз 156 минг экспорт қилдик - бу қандай рақам эканлигини тушунасиз?”, - деди Сапаров.

Вазир ўринбосари жуда кўп ишлар амалга оширилди, шунинг учун чорва молларини ҳар қандай ҳолатда ҳам экспорт қилиш мумкин эмас.

"Бизнинг бугунги вазифамиз - қайта ишланган маҳсулотни экспорт қилиш. Биз бу йўналишда ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳа, Ўзбекистонда гўшт нархи 100-120 тангага юқори, шунинг учун бугун биз фермерларга субсидиялар қолдирдик. Барча фермерлар килограмм учун 200 тангадан олишади. Бу нархлардаги фарқдан кўпроқ", - деб таъкидлади Сапаров.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари, фермерлар "ҳеч қандай муаммога дуч келмайдилар", деб ишонтирди. Бир килограмм гўшт учун 200 тенга миқдорида субсидия оладилар. Шу билан ички бозорни таъминлаш режалаштирилган.

Коровы на ферме - Sputnik Ўзбекистон
Гўшт қимматлашди: Қозоғистон қорамол экспортини тақиқлади

"Бугунги кунда бу гўшт нархига ва ҳамма нарсага таъсир қилади", деди Сапаров.

Бироқ, Сапаров ички бозорда гўшт нархлари кўтарилмаслигини аниқ айта олмади.

"Биз (гўшт) ишлаб чиқарамиз, дўконлар эса чакана сотади. Воситачилар бор. Мен юз фоиз кафолат беролмайман ... Бугун ҳатто йўл ёпилди (қор бўрони сабабли) - етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин. Қаердадир вақтинчалик ҳодиса бўлиши мумкин. Нарх барқарор, декарб билан солиштирилса умумий ўсиш 0,5-0,7% ни ташкил этади, шунинг учун гўшт ишлаб чиқаришни таъминлаймиз ", - деди Сапаров.

Чакана нархларни ушлаб туриш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Савдо вазирлиги билан иш олиб боради, аммо ҳокимиятлар бу ишни жойларда амалга ошириши керак.

Янгиликлар лентаси
0