Тоғли Қорабоғ учун тинчлик – ким нимага эришди

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишОтправка миротворцев в Нагорный Карабах
Отправка миротворцев в Нагорный Карабах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Кавказга яна бир маротаба тинчлик олиб келди - Озарбайжон ва Арманистон билан келишув асосида Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар тўхтатилди.

Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ бўлган 9-10 ноябрнинг воқеалари ҳали узоқ вақт давомида ҳарбий ва сиёсий таҳлилчилар томонидан ўрганилади.

Қисқа қилиб айтганда, ушбу нотинч ҳудудда бир сутка давомида уруш тинчликка айланди, фронт чизиғи эса Россия ҳарбий қўшинлари жойлашган жойга айланди. Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин Россия ушбу ҳудуддачи сиқиб чиқарилмоқда, деган ваҳималар тарқатилаётган эди.

Нагорный Карабах во время обострения конфликта - Sputnik Ўзбекистон
Россия, Арманистон ва Озарбайжон Қорабоғ бўйича нималарга келишиб олди

Дасттлаб, тинчлик ўрнатилишидан бироз олдин, Арман-Озарбайжон чегарасида Россия вертолёти уриб туширилгани ҳақида хабар етиб келди. Ушбу фожеада икки учувчи қурбон бўлди. Эҳтимол тинчлик ўрнатишга шу ҳодиса сўнгги туртки бўлган.  

Боку дарҳол ўз айбини тан олди ва ушбу ҳодиса бахтсиз тасодиф эканини хабар қилди. Илҳом Алиев Владимир Путинга қўнғироқ қилиб вазият борасида узр сўради.

Бундан сўнг Россия президенти махсус  баёнот билан чиқди. Унда Владимир Путин Россия, Арманистон ва Озарбайжон орасида уч томонлама битими тузилгани ва унга кўра Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар тўлиқ тўхтатилишини ва у ерга Россия тинчликпарвар кучлари киритилишини маълум қилди.  

Шундан сўнг 10 ноябр куни эрта тонгдан Ульяновск-Шарқий аэродромидан Россия ҳарбийлари ва ҳарбий техникаси ортилган 10та Ил-76 самолётлари жўнаб кетди.

Шартнома шартлари

Ереванда эса бир зумда норозилик намойишлари бошланиб кетди. Намойишчилар ҳукумат биноси, парламент ни талон тарож қилишди, парламент спикерини дўппослашди. Бош вазир Никол Пашинянни – миллат манфаатларини сотишда айблашди.

Ереванлик мухолифатчилар норозилиги ва уларнинг имзоланган шартномадан чиқишга бўлган уринишларини тушунса бўлади. Чунки уч томонли тинчлик шартномаси – бу Арманистон учун мағлубият дегани. Улар тан олинмаган Тоғли Қорабоғ ҳудудининг катта қисмини йўқотишди.

Колонна военной техники российских миротворцев готовится к отправке в Карабах - Sputnik Ўзбекистон
Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғга етиб келди - видео

Лекин Арманистоннинг бошқа йўли ҳам йўқ эди. Бироз кечиккандан Арманистон тўлиқ ҳарбий фалокатга учраган бўларди. Буни Қорабоғ президенти ҳам тан олди.

“Ҳарбий ҳаракатлар ана шу тарзда давом этганида, биз бутун Арцахни бир неча кучда қўлдан берган бўлардик”, - деди Араик Арутюнян.

Арманлар буни ўз вақтида тан олмаган бўлса-да, стратегик муҳим ҳисобланган Шуши шаҳри устидан Озарбайжон 7 ноябрда назорат ўрнатган эди.

Ғалабага бир баҳя қолганда нега Боку бундай шартномага рози бўлди деган савол ўз ўзидан туғилади.

Озарбайжон президенти ўз халқи учун миллий қаҳрамонга айланган бўлса-да у ерда ҳам тинчлик шартномасига қарши бўлганлар бор. Уларнинг овози Еревандагидек баланд чиқаётгани йўқ.  

Албатта ушбу шартномани имзолашда Илҳом Алиевнинг ҳам ўзига яраша мотивлари бўлган.

Масалан бир неча ҳафта олдин, у Қорабоғда яшаётган арманларнинг хавфсизлигини кафолатлаган бўлса-да, Озарбайжонда арманларга қарши кескин кайфиятда бўлганлар ҳам кўп. Қорабоғ Арманистон назорати остига ўтганида янги арманлар қирғини бошланмаслигини ҳеч ким кафотлатлай олмайди. Икки халқ тарихи бунга мисол бўлиши мумкин. Балким Алиев буни ҳам ҳисобини олгандир.

Самолет военно-транспортной авиации России - Sputnik Ўзбекистон
Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғга жўнаб кетди - видео

Москва ҳам Бокуни кўндириш учун етарлича сабалар топа олган.

Ўз навбатида Туркия ҳам ушбу жараёндан четда қолмади. Бўлиб ўтган жангларда Озарбайжон учун Туркия ёрдами жуда асқотди, лекин барчасининг ўз қиймати бор, барчаси учун тўлаш керак.

Алиев ҳам ҳудуддаги асосий куч марказлари (Россия, Туркия Эрон) орасида мувозанат сақлаши керак. Фақат шундагина у ўз суверенитетини сақлаб қола олади. Озарбайжон Анқаранинг марионеткасига айланиб қолмайди.

Устига-устак Қорабоғда жанг қилиш учун Яқин Шарқдан олиб келинган “Жабҳат-ан-Нусра” жангарилари келажакда Озарбайжоннинг ўзи учун ҳам хавфли бўлиши мумкин. Мусулмон давлатлари шунинг учун ҳам радикалларга қарши кескин кураш олиб бормоқда.

Митинг оппозиции в Ереване - Sputnik Ўзбекистон
Ереван марказида мухолифатчиларнинг полиция билан тўқнашуви бошланди

Қорабоғда жанговар ҳаракатлар тўхтатилиши, Озарбайжон учун юқоридаги муаммоларнинг барчасини ҳал қилинишини англатади. Илҳом Алиев Туркия томон номини тилга олган бўлса-да имзоланган шартномада улар йўқ.

Озарбайжон чегараси яқинида уриб туширилган Россия вертолёти воқеаси эса хозир синчиклаб текширилмоқда. Алабатта, Озарбайжон ичида ҳам Туркияни қўллаб қувватловчи, шартномани бузмоқчи бўлган кучлар бор. Ушбу воқеа, Қорабоғда урушни давом эттириш мақсадида уюштирилган уларнинг провокацияси бўлиши ҳам мумкин.

Лекин Москва ҳам Боку ҳам ўзларини тўғри тутишди: Озарбайжон бўлган фожеани дарҳол бўйин олди,  Россия эса вазиятни тўғри тушунди.

Афсуски, Арманистон борасида эса бундай дейишнинг иложи йўқ.

2018 йилда намойишга чиққан минглаб кишилар Никол Пашинянни ҳукумат тепасига олиб келишган эди. Бугун тунда эса уша одамларнинг ўзлари уни тилка-пора қилиб ташлашга тайёр эди, чунки мамлакатни Европага бошлаши керак бўлган раҳбар. Уни аллақандай бошқа жойга олиб келгани маълум бўлди. унинг ҳарбий соҳадаги ислоҳотлари эса Арманистон учун аянчли якунланди.

Армянский военный стреляет из артиллерийского орудия во время боя с азербайджанскими войсками в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон
Қорабоғ қопқони – Арманистон ва Озабайжон унга қандай тушиб қолишди

Воқеанинг яна бир қизиқ томони – ёш ва кучга тўлган йигитлар оғир дамда армия сафида хизмат қилиш ўрнида ҳукумат биноларини вайрон қилишни хуш кўриши – бу ҳам энг илғор ғарбий тенденциялар қаторидан ўрин олган десак хато бўлмайди. Бировлардан ўрнак олишни истамаган Арманистон энди ўзи бошқаларга ўрнак бўлмоқда.

Ҳудуддаги вазият учун умуман айтганда бир муҳим факт бор. Арманистон ва Озарбайжон қўшинлари орасига киритлаётги Россия кучлари кам сонли. Лекин бу ҳам кўрсатгич – учинчи давлат обрўйи қанча баланд бўлса, уруш олиб бораётган икки томонни ажаратиш учун шунча кам куч керак бўлади.

Мана шунинг ўзи ҳам Россияни Кавказдаги “тинчлик таъминловчи” деган мақомини яна бир бор тасдиқлайди.

 

Янгиликлар лентаси
0