"Атроф-муҳит бизни ногирон қилиб қўйяпти" - кўзи ожизлар жамияти вакили

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишРабота специализированной школы для слепых и слабовидящих детей
Работа специализированной школы для слепых и слабовидящих детей - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
13 ноябр - Халқаро кўзи ожизлар куни. Кўзи ожиз инсонларни ижтимоий адаптацияси учун Ўзбекистонда сўнгги йилларда анча ишлар амалга оширилгани билан, аммо улар муаммосини тўлиқ ҳал этиш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳали кўп

ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. 13 ноябрь - Халқаро кўзи ожизлар куни сифатида нишонланади. Бугунги кунда ер юзида 2 миллиарддан кўпроқ инсон тўлиқ кўр ёки кўришда нуқсонларга эга. Ер юзида ҳар беш сонияда бир нафар катта ёшдаги инсон, ҳар бир дақиқада эса - бир нафар болакай кўриш қобилиятидан маҳрум бўлади.

Мобильный телефон - Sputnik Ўзбекистон
Хитойлик кечаси билан смартфонда ўйнагандан сўнг бир кўзи кўрмай қолди

Кўрлар ва кўриш қобилияти ёмон бўлган инсонлар сони кўпайиб бораётганини олимлар кўзга бўлган зўриқиш ҳолатлари ошганлиги билан боғлашади - бу биринчи галда турли гаджетлар ва техник янгиликларнинг оммалашаётгани туфайлидир. Одамлар ёшликдан бошлаб улар таъсирига тушадилар, кўз касалликлари эса одатда айнан болаликда пайдо бўлади.

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти тарихи

Ўзбекистонда кўзи ожиз инсонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида пойтахтнинг Яккасарой туманида ташкил этилган "Кўзи ожизлар жамияти" узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келади. Жамият биноси анча эскириб қолганлиги боис, айни кунда у ерда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.   

Жамият етакчи мутахассиси Улуғбек Маматхановнинг маълумот беришича, ташкилот 1932 йилда кўриш бўйича ногиронлиги бўлган Пиримқулов ҳамда Саидов фамилияли инсонлар ташаббуси билан таъсис этилган. Ўз фаолияти давомида жамият кўриш имконияти чекланган кўплаб инсонларга таълим бериш, уларни иш билан таъминлаш ва саломатлигини тиклаш сингари масалаларини ҳал этишда ҳисса қўшиб келган.   

Саида Мирзиёева: наша задача - сохранить архитектурное наследие страны - Sputnik Ўзбекистон
Саида Мирзиёева кўзи ожиз инсон ҳаётининг ўн дақиқасини таъсирли тасвирлади

Айни пайтда Ўзбекистонда 66 915 минг нафар кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилиб келади. Уларнинг 68,8% фоизи жамият рўйхатида турса, 31,2% жамият аъзолари ҳисобланишади.

2020 йилнинг 1 март ҳолатида эса жами 49 232 нафар кўзи ожиз ногиронлар жамият сафида бирлашган. Улардан 20 601 нафари I-гуруҳ, 24 891 нафари II-гуруҳ ҳамда 3 740 нафари 16 ёшгача бўлган болаликдан ногирон бўлганларни ташкил этади. Улардан кўриш бўйича ногиронларнинг 25 637 нафари эркаклар, 23 595 нафари хотин-қизлардан иборат.

Бундан ташқари, жамият аъзоларининг 3 274 нафарини 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар, 8 037 нафарини 30 ёшдан 50 ёшгача, 12 092 нафарини 50 ёшдан юқори бўлганлар ташкил этади.

Ўзбекистонда президентлик сайловлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон кўзи ожиз фуқаролар учун сайлов бюллетенларини Брайль алифбосида тайёрлайди

Жамиятнинг фаолият даври  собиқ иттифоқ даврига тўғри келган.Ўша пайтларда ҳукумат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни бевосита меҳнатга жалб этиш масалалари кўтарилиб, махсус ихтисослаштирилган корхоналар ташкил этилган. Бу корхоналарни юритишда меҳнатга қодир бўлган кўзи ожиз ишчилар кучидан фойдаланилиб, тушган даромадлар бевосита  жамият  фаолиятини ривожлантириш мақсадида сарфланган.

© SputnikРаботники общества слепых Узбекистана
Атроф-муҳит бизни ногирон қилиб қўйяпти - кўзи ожизлар жамияти вакили - Sputnik Ўзбекистон
Работники общества слепых Узбекистана

Аввалига ижтимоий таъминот вазирлиги тасарруфида бўлган кўзи ожизлар жамияти кейинчалик Ўзбекистон мустақилликка эришгач, нодавлат нотижорат ташкилот сифатида қайта рўйхатга олинади ва моддий техник базаси ҳам ўзида сақланиб қолади. Унинг таркибида бугунги кунда қирқ еттита ўқув ишлаб чиқариш корхоналари, ўттизта ўқув ишлаб чиқариш шўъба корхонаси, иккита дам олиш маскани фаолият юритиб келади. 

Бундан ташқари, кўзи ожизлар жамияти ва унинг аъзоларига қарийб ярим асрдан буён "Санъат гулшани" номли Маданият саройи хизмат қилиб келади. Ушбу маскан 1973 йилнинг март ойида ташкил топган бўлиб, у ерда маданий ва маънавий ишлар олиб борилади, иқтидорли ногиронларни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли кўрик танловлар ва хайрия концертлари ташкил этилади. Ногирон ёшлар дунёқарашини шакллантириш мақсадида махсус аудио ҳамда брайл ёзувидаги китоблар тайёрланади.

Великорецкий крестный ход в Кировской области - Sputnik Ўзбекистон
Ногиронлиги бўлган сайёҳларга алоҳида эътибор берилади

Ҳозирги кунда жамият таркибида ташкил этилган корхоналар ҳам биринчи ўринда кўзи ожиз инсонларни иш билан таъминлашга хизмат қилиб келади. Иккинчидан, корхона  маҳсулотининг сотилишидан келиб тушадиган даромадлар оз бўлса-да жамият фаолиятини давом эттириш ва уни ривожлантириш мақсадларида сарфланади.  

Турар-жой ва иш масаласи

Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар қаерда ва  қандай шароитларда истиқомат қилишади? Улуғбек Маматхановга кўра,  собиқ итифоқ даврида жамиятга қарашли корхоналар ташкил этилгач, унинг атрофларида давлат ҳомийлигида турар жойлар қурилган. Шу тариқа кўзи ожизлар маҳаллалари пайдо бўлиб, турар жойларда корхоналарда ишлайдиган ишчилар яшаб келган. Ҳозирда  бундай маҳаллалар Тошкентнинг Қўйлиқ ҳамда Чилонзор туманларида сақланиб қолган. 

© SputnikДетская площадка возле общежития для слабовидящих на Чиланзарском районе
Атроф-муҳит бизни ногирон қилиб қўйяпти - кўзи ожизлар жамияти вакили - Sputnik Ўзбекистон
Детская площадка возле общежития для слабовидящих на Чиланзарском районе

Кўриш имконияти чекланган инсонларнинг Чилонзор туманидаги ётоқхонасида айни кунда бир юз ўттиз нафар инсон истиқомат қилиб келади. Ётоқхона ўз даврида пишган ғиштдан бунёд бўлганлигига қарамай, таъмирталаб аҳволга келиб қолган, қаршисидаги болалар майдончаси ҳам.

© SputnikОбщежитие для слабовидящих в Чиланзарском районе
Атроф-муҳит бизни ногирон қилиб қўйяпти - кўзи ожизлар жамияти вакили - Sputnik Ўзбекистон
Общежитие для слабовидящих в Чиланзарском районе

 

Жамият аъзосининг фикрича, мамлакатда туризмни ривожлантириш сиёсати олиб борилаётган бир пайтда БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг ратификация қилиниши муҳим аҳамиятга эга. Сабаби, конвенцияда назарда тутилган шарт-шароитларнинг Ўзбекистон шароитида тадбиқ этилиши мамлакатга минглаб хорижий кўзи ожиз меҳмонларнинг  саёҳат уюштиришларига туртки бўлади.

Ана шу масалаларга эътибор суст бўлганлигидан, бугунги кунда нафақат хорижий кўзи ожиз инсонлар Ўзбекистонга ташриф буюролмайди, балки мамлакатимиздаги кўриш имконияти чекланган инсонларнинг уйда ўтириб қолишларига сабаб бўляпти.

Кўзи ожиз инсонларнинг ишга жойлашиш масаласи ҳам катта муаммо туғдирмоқда.

"Сабаби, корхона раҳбарларига қонунга мувофиқ, битта кўзи ожизни иш билан таъминлаб, унга ёрдамчи тайинлаб, ишлатгандан кўра, Хитойдан тўртта автомат техника келтириб ишлатгани қулай.

Тигренок - Sputnik Ўзбекистон
Кўр бўлиб қолган йўлбарс боласи Москвада жарроҳлик амалиётидан ўтказилади

Қолаверса, аравачада ўтирган кўзи ожиз одам мустақил уйдан чиқа олмаса, лифтлар ва зиналар кўзи ожизлар ҳаракатланиши учун мослаштирилмаган бўлса, ногиронлар мустақил кўчага чиқа олмаса...  гап уларнинг жисмоний ҳолатида эмас, атроф-муҳит бизни ногирон ҳолатга солиб қўйяпти",– дейди суҳбатдош.

Кўзи ожиз тиланчилар нега кўпаймоқда?

Жамият етакчи мутахассиси шунингдек, нега бугунги кунда кўча-кўйда кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиланчилик қилиб юрганликлари муаммосига ҳам изоҳ беради.

Попрошайки в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
“Тиланчилар макони”: пойтахтдаги жамоат жойларидаги тиланчилар ҳаётига назар

Мутахассисга кўра, ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган ҳар бир кўзи ожиз инсонларга давлат томонидан нафақа тўланиб келинади ва кўриш ногиронлиги бўйича жамиятга аъзо қилинади. Жумладан, агар ишлаб чиқилаётган қонунлар ижрочилиги фаол бўлса, кўзи ожизлар учун нафақалар миқдори оширилиб, улар меҳнатга жалб қилинса жамиятда яна битта кўзи ожиз тиланчи сони ортишининг олди олинган бўлади.  

"Бу бир оз оғриқли масала, - дейди у. - Мантиқан ўйлаб қаралса, улар эҳтимол нафақаси етмаётгани туфайли оиласини тиланчилик орқали боқаётган бўлишлари мумкин. Сабаби, аввалига яқин қариндошларидан ёрдам ола бошлайди. Аммо уларнинг ҳам ўз оиласи - бола чақаси бор, ҳар доим ҳам ёрдам бера олмайди. Натижада, моддий жиҳатдан етишмовчилик, харажатлар ошиб, улар тиланчилик қилгани бозорга чиқишга мажбур бўлишади. Аввалига бундан ор қилишади. Кейин кўникишади. Бора-бора бу кўникиш уларнинг тиланчиликни ўзларига касб қилиб олишларига сабаб бўляпти. Бундайларга эса катта миқдорда нафақа тўланса ҳам бу одатидан кечишни исташмайди".

Янгиликлар лентаси
0