Ўзбекистон кўзи ожиз фуқаролар учун сайлов бюллетенларини Брайль алифбосида тайёрлайди

© ЦИК УзбекистанаЎзбекистонда президентлик сайловлари
Ўзбекистонда президентлик сайловлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссияси кўзи ожиз фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш, улар учун Брайль алифбосида сайлов бюллетенларини тайёрлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни қабул қилди

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. 8 ноябрь куни Комиссия Раиси М. Абдусаломов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган мажлисда Марказий сайлов комиссияси кўзи ожиз фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш, улар учун Брайль алифбосида сайлов бюллетенларини тайёрлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот-хизмати.

ЕХҲТ/ДИИҲБ миссияси Ўзбекистон Президенти сайловини кузатишни бошлади
Тадбирда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга.

Ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий аҳволига, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динга муносабатига, машғулот тури ва хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.

Қайд этилганидек, Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 7 октябрдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури изчил амалга оширилмоқда.

Жамиятни янада янгилаш ва демократлаштириш фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш билан узвий боғлиқдир. Миллий сайлов тизими, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун, унга сўнгги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек, сайловчиларнинг қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Тадбирлар аҳолининг кенг қатлами, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи марта овоз берадиган йигит-қизлар, нуронийлар, жисмоний имконияти чекланган шахслар, ҳарбий хизматчилар, фуқаролар йиғинлари вакиллари, меҳнат жамоаларида, ўқув муассасаларида, шунингдек, хорижда олиб бориляпти.

Сall-марказ диспетчери - Sputnik Ўзбекистон
МСК ишонч телефонини ишга туширди
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича бутун сайлов кампанияси кенг ошкоралик асосида ўтказиляпти. Амалдаги қонунларга биноан, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Сайлов кампаниясида халқаро кузатувчиларнинг иштирок этиши сайлов жараёнининг очиқлиги ва ошкоралигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Маълумки, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилар миссиясининг элчи Йохан Петер Трауготт Тейлер бошчилигидаги асосий гуруҳи сайлов жараёнини кузатиш бўйича ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Мажлисда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилар миссиясининг мамлакатимизга шу йилнинг 6-7 ноябрь кунлари ташриф буюрган 20 нафар узоқ муддатли кузатувчиларини аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0