Коронавирус: Ўзбекистонда касалланганлар 68,5 мингдан ошди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПробирка с анализами крови в руках медработника
Пробирка с анализами крови в руках медработника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда яна 81 кишида коронавирус аниқланди. Касалланган сони 65,5 мингдан ошди. Тун давомида ўлим ҳолати кузатилмади.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 81 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 68 593 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Врач держит в руках маску для искусственной вентиляции легки - Sputnik Ўзбекистон
БССТ янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди

Янги касалланганларнинг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Фарғона вилоятида, 11 нафари Хоразм вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 24 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 65 762 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 2 247 нафар бемор даволанмоқда.

Ўтган тун давомида коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмаган. Қурбонлари сони 583 нафарлигича қолмоқда.

Янгиликлар лентаси
0