ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Бишкекда Қирғизистон парламенти биноси атрофидаги темир панжараларни демонтаж қилиш бошланди.
Бишкек мэрияси ходимлари панжараларни олиб ташламоқда, деб маълум қилди мэрия раҳбари вазифасини бажарувчи раҳбари Балбак Тулобаев.
Панжаралар вақтинча мэрия базаларидан бирига жойлаштирилади.
"Деворни демонтаж қилиш бир неча кунга чўзилиши мумкин. Шундан кейин одамлар бемалол бинога яқинлашиб, атрофида сайр қилиши мумкин. Биз фақат деворнинг 2та қисмини қолдирамиз, уларда 7 апрель инқилоби қурбонларининг исми ёзилган ёдгорлик тахтачаси бор", - деди Тулобаев.
Мамлакат парламентининг янги спикери Талант Мамитовнинг илк қарори - деворни бузиш тўғрисида 4 ноябрда имзоланган.
"Халқ учун ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги керак. Бу панжара ҳукуматни қутқармаган ва қутқармайди. Агар тўсиқлар бўлмаса, биз одамларга яқинроқ бўламиз ва келишмовчиликлар бўлмайди", - деди Мамитов.
Қирғизистон парламенти жойлашган "Оқ уй" атрофидаги панжара 1997 йилда Асқар Акаев президентлиги даврида ўрнатилган. Оммавий тартибсизликлар ва инқилоблар пайтида девор бир неча бор шикастланган, аммо кейинчалик тикланган.