Мирзиёев: Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўл қурилишини тезлаштириш тарафдоримиз

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва Марказий Осиё транспорт-транзит салоҳиятини кенгайтириш муҳим устувор йўналиш бўлиб қолаётганини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Шавкат Мирзиёев “CIIE-2020” Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди.

Участок железнодорожного пути - Sputnik Ўзбекистон
Жээнбеков Хитой-Ўзбекистон темир йўлини Европа ва Осиёнинг боғланиши деб атади

Ўзбекистон президенти видеоалоқа орқали йўллаган мурожаатида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва Марказий Осиё транспорт-транзит салоҳиятини кенгайтириш муҳим устувор йўналиш бўлиб қолаётганини таъкидлади.

"Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой" темир йўли қурилишида энг мақбул йўналиш танлашга келишилди

Ўзбекистон минтақавий ва ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш учун кенг истиқболлар очиб бераётган “Бир макон, бир йўл” ташаббусини фаол қўллаб-қувватлаётгани, Марказий Осиё, Буюк ипак йўли даврида бўлганидек, Европа ва Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-транзит йўлакларининг хабига айланиши мумкинлигига ишонч билдирилди.

“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон янги мультимодал транспорт йўлаги очилганини олқишлаймиз, ушбу маршрут бўйлаб темир йўл қуриш лойиҳасини тезлаштириш тарафдоримиз”, - деди Мирзиёев.

Марказий ва Жанубий Осиё темир йўллари тизимларини боғлайдиган янги транспорт йўлакларини яратиш борасидаги ташаббус катта аҳамиятга эга экани, бу Евроосиё қитъасидаги қуруқлик транспорти тизимини туташтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0