Charlie Hebdo Эрдоғанга чизилган ҳажвий суратни эълон қилди: Туркия реакцияси

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Charlie Hebdo ўз журналининг муқовасида Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоғанга чизилган ҳажвий суратни чоп этди.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Париж ва Анқара ўртасидаги муносабатлар кескинлашуви фонида Charlie Hebdo ўз журналининг муқовасида Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоғанга чизилган ҳажвий суратни чоп этди. РИА Новости хабарига асосан.

Президент Франции Эммануэль Макрон в медицинской маске - Sputnik Ўзбекистон
Эрон газеталаридан бири Макронни иблис қиёфасида тасвирлади

Суратда Туркия етакчиси ярим яланғоч кўринишда тасвирланган, у креслода ўтиргани, ўнг қўлида ичимлик ушлагани, бошқа қўли билан оқсоч аёлнинг кийимининг этагини кўтаргани акс этган. Карикатурага "Эрдоған шахсий ҳаётида жуда ўйноқи" деган изоҳ ёзилган.

"Анқара Франциянинг Charlie Hebdo журналида Туркия етакчиси Таййиб Эрдоғаннинг карикатураларини нашр этилишини қоралайди ва уларни Франция президенти Эммануэл Макроннинг "Мусулмонларга қарши дастур"нинг маҳсули деб билади," - деди Туркия президенти администрацияси алоқа департаменти раҳбари Фаҳреттин Алтун.

"Франция президенти Макроннинг мусулмонларга қарши дастури ўз самарасини бермоқда! Charlie Hebdo эҳтимол бизнинг президентимиз деб айтилаётган, ҳақоратли суратларни нашр этди. Биз бу нашрнинг маданий ирқчилик ва нафрат тарқатишга қаратилган жирканч уринишини қоралаймиз", - деб ёзди Алтун Twitterда.

Глава Чеченской Республики Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Қодиров Макронни “эътиқодга маломат ёғдиришни бас қилишга” чақирди

Унинг таъкидлашича, "ирқчилик, ксенофобия, исломофобия ва антисемитизм иғволар Туркияни жавоб ҳаракатларини амалга оширишга қўзғата олмайди".

"Бизнинг маданиятимизга нисбатан бундай масъулиятсиз ва бемаъни ҳужумлар фақат ирқчилик ва камситишларни келтириб чиқаради. Биз барча ақл-идрокли европалик дўстларни бу каби ибтидоий маданий ирқчилик, интеллектуал бепуштлик ва маданиятсиз мунозарага қарши зарба беришга чақирамиз", - деб қўшимча қилди Алтун.

Янгиликлар лентаси
0