ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Эроннинг "Ватане Эмруз" ("Ватан бугун") газетаси Франция президенти Эммануэль Макронни шайтон кўринишида тасвирлади. Бу сурат Макрон Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларни Франция ҳукумат биноларида илиб чиқиш ҳақидаги қароридан сўнг пайдо бўлди.
Француз етакчиси карикатураси газетанинг олд саҳифасига "Париж иблиси" сарлавҳаси билан чоп этилган. Макрон қизил афт, учли қулоқлар, ёвуз нигоҳ ва сўйлоқтишли бир аҳволда тасвирланган.
Нашр босма ҳамда онлайн-форматда чиққан.
"Le diable de Paris": Macron caricaturé en Une d'un quotidien iranienhttps://t.co/roeE6ntZV3 pic.twitter.com/yFRD0AJqcf
— BFMTV (@BFMTV) October 27, 2020
Илгарироқ Эрон ташқи ишлар вазирлиги "франция расмий шахслари пайғамбарга чизилган таҳқирловчи карикатураларни қатъият билан қўллаб-қувватлаётганига" протест рамзи сифатида француз дипломатини чақиртирган эди. Идора Франция ҳукуматининг бу сингари позициясини қоралади ва номақбул деб топди.
Октябр ойи бошида Макрон Франциядаги диний сепаратизмга қарши катта нутқ билан чиқиш қилган ва республика қадриятларини кучайтиришга қаратилган қонунчилик лойиҳаси 9 декабрда тақдим этилиши ҳақида хабар берган эди.
Франция етакчиси "Францияни чет эл таъсиридан озод этиш" ва масжидлар молиялаштирилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги хусусида фикр билдирди.
Сал олдин, Франция президенти, Charlie Hebdo сатира журналида сентябр бошида Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларга изоҳ берар экан, мамлакатда шаккоклик қилиш эркинлиги мавжудлигини алоҳида таъкидлаган эди. Тарих муаллими Самюэль Пати қотиллигидан сўнг Макрон Францияда карикатуралар чоп этилишидан воз кечилмаслигини маълум қилди.