ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкентда юк машинаси босиб кетган пиёда вафот этди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 20 октябрь куни соат 10:00 ларда Сергели тумани Янги Қўйлиқ кўчаси “Давр банк” биноси қаршисида юз берган.
“MAN” русумли юк машинасини бошқарган 37 ёшли ҳайдовчи А.А. светафорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб, яшил чироқ ёниши билан яна ҳаракатини давом эттирган. Шунда 1961 йилда туғилган пиёда М.Ю қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан, машинанинг олд ўнг томонидан кесиб ўтмоқчи бўлган. Ҳайдовчи пиёдани кўрмай қолиб босиб кетган.
Натижада М.Ю. пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.