Ўзбекистонда коронавирус: 19 октябрь асосий хабарлари

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишМедицинские перчатки на руках мужчины
Медицинские перчатки на руках мужчины - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 220 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 523 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Международный Аэропорт Астана - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19 га ПЗР тести бўлмаган ўзбекистонлик Қозоғистондан чиқариб юборилди

Бир сутка давомида 220 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 588  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 77 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 203 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 60 604 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 388 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 531 киши пандемия қурбони бўлди.

Зангиотадаги шифохонада вафот этганларни яқинларига бериш тартиби

Ижтимоий тармоқларда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида вафот этганларнинг жасади берилишини қариндошлари муассаса эшиги олдида узоқ вақт кутиб қолаётгани тўғрисида видео ва матнли ахборотлар тарқалмоқда. Бу ҳолат бўйича Республика патологик анатомия маркази директори, ССВ бош патологоанатоми, профессор Ражаббой Исраилов қуйидагича изоҳ беради:

— Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб патологик анатомия бўлими фаолияти ташкил этилди. Эндиликда, ортиқча оворагарчиликларига йўл қўймаслик, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шифохонада вафот этганларнинг майитини қариндошлари ушбу бўлимдан олиб кетишлари мумкин. Бундан аввал майит Республика патологик анатомия марказига олиб бориларди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 мартдаги “Коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган беморлар жасадини дафн этишда хавфсизликни таъминлаш бўйича вақтинча қоидалар”га асосан, ўлим содир бўлган бўлимда 2 соат сақланиб, шундан сўнггина патологик анатомия бўлимига олиб келинади. Кейин мурда рўйхатдан ўтказилиб, 3 фоизли хлорли эритмада зарасизлантирилади, мурданинг диний эътиқодига кўра, ювилиб (кафанланиб ёки кийинтириб) қаришдошларига топширилади. Табиийки, бу амалиётлар ўтказилиши учун ўртача 3-4 соат вақт талаб этилади. Бу вақтда қариндошлар муассаса эшиги тагида кутиб қолмоқда.

Вакцинация  - Sputnik Ўзбекистон
Москвада коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачон бошланиши айтилди

Шунингдек, тарқатилаётган видео, матнли хабарларда “Коронавирусдан вафот этган мурдаларни олиб кетишда навбат кутувчилар шунча бўлса, уларнинг сонини статистика нега кам беряпти?” деган мулоҳаза ҳам мавжуд.

Патологик анатомия бўлими эшиги олдида кутиб турган одамларнинг кўплигининг сабаби аслида бир нафар мурдани олиб кетиш учун камида 4 нафар қариндоши келади, бу эса ўз-ўзидан фуқароларни ваҳимага тушишига сабабчи бўлмоқда. Қайд этиш жоизки, статистика маълумотларини сохталаштиришдан ҳеч ким манфаатдор эмас.

Маълумки, Зангиота туманидаги юқумлик асалликлар шифохонасида нафақат коронавирус билан касалланганлар, балки бошқа турдаги ўткир инфекция ва пневмония билан оғриган беморлар ҳам даволанмоқда. Коронавирусдан вафот этганлар статистикасида фақат “COVID-19” диагнози вирусологик текширувда тасдиқланганлар сони берилади, лекин бу шифохонада пневмония ва бошқа инфекцион касалликлардан ҳам вафот этаётганлар бор. Табиийки, улар коронавирус статистикасига киритилмайди.

Медицинские работники оказывают помощь пациенту с COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 63,4 мингдан ошди

Шунингдек, ушбу шифохонадаги патологоанатомик бўлими янада такомиллаштирилиб, кечки навбатчиликни ҳам ташкил қилиш ва тунги вақтларда майитни қариндошларига топшириш имконини яратиш режалаштирилмоқда.

Зангиота шифохонаси атрофида тобут ташийдиган машиналар нархларни 700 мингдан бошлаб кўтариб юборган” деган хабарларга эса, қуйидагича изоҳ бериш мумкин. Жасадларни етказиб бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика патологик анатомия маркази зиммасида эмас. Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси дарвозаси олдида дафн этиш маросимини ташкил қилувчи хусусий ташкилотлар жасадни ташиб беришни таклиф қилишмоқда. Уларнинг ўз хизматлари учун белгилаган нархларини назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика патологик анатомия маркази ваколатига кирмайди, — дейди Ражаббой Исраилов.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 40,3 миллиондан ошди, 1,1 миллион ортиқ киши вафот этди, 30,1 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,4 млн), Ҳиндистонда (7,6 млн), Бразилияда (5,2 млн).

Янгиликлар лентаси
0