ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Москвада коронавирусга қарши оммавий эмлаш декабрь-январда бошланади. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ноябрь ойида Москва коронавирусга қарши вакцинанинг маълум даражадаги биринчи партиясини олишни режалаштирмоқда.
“Декабрь-январда аҳолини оммавий эмлашни бошлаймиз”, - дейилган хабарда.
Собянин оммавий эмлаш “пандемия устидан узил-кесил ғалаба” бўлишини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган: Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган “Спутник V” ва “Вектор” марказининг “ЭпиВакКорона” вакциналари. Бундан ташқари, Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан ҳам янги вакцина устида иш олиб борилмоқда.