Жиззахда даҳшатли авария: икки "Нексия" тўқнашди, қурбонлар бор

© Sputnik / Павел Львов Авария
Авария - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар иккала автомашина ҳайдовчилари йўл-транспорт ҳодисасида олган тан жароҳати сабаб ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида даҳшатли авария юз берди. Икки "Нексия" тўқнашиб кетиши оқибатида икки шахс ҳалок бўлди, яна икки нафари реанимацияга ётқизилган, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Девушка держится за голову рядом с автомобилем - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда 1293 киши ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Хабарда айтилишича, авария ҳайдовчининг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида юз берган.

26 ёшли Ш.И. ўз "Nexia"сида Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган Даштобод-Зомин-Бахмал 4Р-40 автомобиль йўлининг 173-километрида Бахмал-Ғаллаорол йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган вақтида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган 28 ёшли Э.Р. бошқарувидаги "Nexia" йўлига чиқиб кетиши оқибатида, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, ҳар иккала автомашина ҳайдовчилари йўл-транспорт ҳодисасида олган тан жароҳати сабаб ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган.

В ДТП В Учкудукском районе Навоийской области погибло два человека - Sputnik Ўзбекистон
Учқудуқда аянчли ЙТҲ: 2 киши қурбон бўлди, 3 киши эса касалхонада

Шунингдек, марҳум Э.Р.,нинг бошқарувидаги "Nexia" йўловчиси Б.Ш., ҳамда Ш.И. бошқарувидаги "Nexia" автомашина йўловчиси А.У.лар турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб, Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0