Урушга сабаб бўлган қарама-қаршилик - Алиев ва Пашинян билан параллел интервью

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишИнтервью И. Алиева и Н. Пашиняна РИА Новости
Интервью И. Алиева и Н. Пашиняна РИА Новости - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қорабоғ можаросининг негизи нимада - Дмитрий Киселев Озарбайжон президенти ва Арманистон бош вазирига Қорабоғ муаммосига доир 5та бир хил савол билан мурожаат қилди.

Сентябр ойининг охиридан бошлаб Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар бошланиб кетди. Унда иштирок этаётган иккала томон бир-бирига турли айбловлар қўймоқда.

“Россия Сегодня” Халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселев Озарбайжон президенти Ильхам Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинянга бир хил саволлар билан мурожаат қилди.

- 27 сентябрдан буён бошланган жанговар ҳаракатлар натижаларини қандай баҳолайсиз, қурбонлар, йўқотишлар ва асирлар кўп бўлдими?

Ильхам Алиев: 27 сентябр куни Озарбайжонга навбатдаги ҳужум уюштирилди. Бу сўнгги уч ой ичида биринчиси эмас эди. Ушбу давр мобайнида бизнинг тинч аҳолимиз ва ҳарбийларимизга нисбатан бир неча ҳужумлар уюштирилди. Биз яқинда ана шундай диверсант гуруҳлардан бирининг бошлиғини қўлга олидик. Ҳозир у кўрсатма бермоқда.  

Бугунги кунда биз томондан тинч аҳоли орасида 43 та қурбон, ва 200га яқин яраланганлар бор. Ундан ташқари чегарага яқин ҳудудда 2 мингдан ортиқ уйлар вайрон қилинган. Ҳарбийлар орасидаги йўқотишларимизни жанглар тугаганидан кейин маълум қиламиз. Мен билишимча Арманистон томондан йўқотишлар бир неча баробар кўп.

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишИнтервью И. Алиева и Н. Пашиняна РИА Новости
Урушга сабаб бўлган қарама-қаршилик - Алиев ва Пашинян билан параллел интервью - Sputnik Ўзбекистон
Интервью И. Алиева и Н. Пашиняна РИА Новости

Никол Пашинян: Вазият жуда мураккаб, иккала томондан ҳам йўқотишлар кўп. Тоғли Қорабоғ мудофаа армияси ўз ҳудудини ҳимоя қилишга бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Кўпчиллик фикрига кўра, у ерда 21 асрнинг мисли кўрилмаган уруши бўлмоқда. Унда танклар, учувчисиз аппаратлар, самолёт ва вертолётлар, артиллерия ва ракеталардан фойдаланилмоқда. Жанглар жуда кенг кўламда ва шафқатсиз кечмоқда. Туркия ва Озабайжоннинг Тоғли Қорабоғни тезда эгаллаб олиш режаси барбод бўлди дейиш мумкин.

- Биз жангларда иштирок этаётган Сурия ёки Ливидан келган ёлланма жангарилар ҳақида кўп эшитмоқдамиз. Бунга ишониш мумкинкми?

Алиев: Мен бу ҳақида кўп маротаба айтдим. Бизга ҳеч қандай хорижий ҳарбийлар керак эмас. Ўзимизнинг 100 минг аскардан иборат армиямиз бор. Керак бўлса ундан ҳам кўпайтиришимиз мумкин. Бугун бизнинг қуролли кучларимиз ҳар қандай жанговар вазифани бажариши мумкин. Биз фақатгина учувчисиз аппаратлар ёрдамида рақибнинг 1 миллиард долларлик ҳарбий техникасини йўқ қилдик. Бунинг видеосини интернетда топиш мумкин. Озарбайжон армияси имкониятлари – ҳеч кимга сир эмас. Бизда ҳеч қандай ёлланма жангарилар йўқ – бу бизнинг расмий баёнотимиз.

Пашинян: Бу ҳақида бутун дунё гапирмоқда. Суриялия жангари-террорчилар Тоғли Қорабоққа қарши жангларда иштирок этмоқда Бунинг исботлари ижтимоий тармоқларда чоп этилган. Туркия ушбу урушнинг бош спонсори. Туркия ушбу жангариларни ёллаб Қорабоғ ҳудудига олиб келган. Туркия ёрдамида ушбу урушни бошлашган қарор қабул қилинган. Чунки Озарбайжон армияси якка ўзи Тоғли Қорабоққа қарши жангларда иштирок этишга ожизлик қилади.

Айрим маълумотларга қараганда ушбу жангларда ҳатто Покистон армиясининг махсус бўлинмалари ҳам иштирок этмоқда. Кўплаб халқаро ОАВлар бу ҳақида ёзмоқда.

- 10 октябрда Москвада имзоланган тинчлик ўрнатиш шартномасида 10 та базавий принциплар айтиб ўтилган. Шуларни келтира оласизми?

Алиев: Ҳа, бу принциплар сўнгги 10 йилдан ортиқ вақт давомида муҳокама қилиб келинмоқда. Арманистоннинг олдинги раҳбарияти билан биз ушбу принципларнинг аксарияти борасида келишувга эришган эдик. Лекин Арманистон янги раҳбарияти ҳукумат бошига келганидан сўнг, барча олдинги келишувлар гўёки ахлат қутисига ташлангандек бўлди. Устига-устак музокараларга учинчи томон - Тоғли Қорабоғни жалб қилишга уриниш бўлди. Бу таклифни биз ҳам, ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳам рад этди.

Тоғли Қорабоғдаги аҳвол - Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғ ҳудудида ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

Базавий принциплар борасида – у ерда ҳаммаси аниқ ва равшан. Озарбайжоннинг оккупация  қилинган ҳудудларини босқичма-босқич озод қилиш белгиланган. Биринчи босқичда – жануби шарқий йўналишдага 5та туман, иккинчи босқичда – Тоғли Қорабоғ ва Арманистон орасида жойлашган Лачин ва Кельбоджар туманларини озод қилиш белгиланган.

Шунингдек, озарбайжонлик қочқинларни азалдан яшаб келган Шуши ва Тоғли Қорабоғ автоном вилоятининг бошқа туманлари ҳудудига қайтариш белгиланган.

Ундан ташқари Тоғли Қорабоғнинг якуний мақоми томонлар келишувига асосан белгиланиши кўрсатилган. Шартноманинг асосий принциплари – мана шу.

Президент РФ В. Путин провел совещание по экономическим вопросам - Sputnik Ўзбекистон
Путин Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Янги Арманистон ҳукумати ва бош вазири эса – бир  сантиметр ерни ҳам қайтариб бермасликларини айтишмоқда ва Арманистон ҳудуд учун янги урушга тайёрланаётганини бир неча бор эълон қилишган. Биз томонга пўписа ва ҳақоратлар бир неча бор айтилган.

Менинг фикримча Арманистон томони вазиятга соғлом баҳо беришлари керак ва келишувга мувофиқ урушни тўхтатишга ҳаракат қилишлари керак. Бунинг ўрнига эса, Арманистон томон шартнома имзоланганганидан бир неча соат ўтиб тинч ухлаётган Гянджа шаҳрини бормбардимон қилди.

Пашинян: Бу принципларни ҳамма билади: халқлар ўз тақдирини ўзи ҳалд қилиш принципи, куч ишлатмаслик ва куч билан қўрқитмаслик принципи ва территориялар бутунлиги принципи. Лекин музокаралар давомида томонлар ушбу принципларни турлича тушуниши маълум бўлди. Ҳозир эса биз ушбу принциплардан энг муҳими бузилганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу – Тоғли Қорабоғ муаммосини ҳал қилишда куч ишлатмаслик ва куч билан қўрқитмаслик принципи.     

- Гап компромисслар ҳақида кетганда, сиз қандай шартларни қабул қилишга тайёрсиз ва қандай шартларга ҳеч қачон рози бўлмайсиз?  

Алиев: Бизнинг позициямиз ҳар доим конструктив ва изчил бўлган. У халқаро ҳуқуқ нормаларига ва БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига мувофиқ бўлган. Унда Арманистон ҳарбий кучларини бизга тегишли бўлган ҳудудлардан тўлиқ ва ҳеч қандай шартларсиз олиб чиқиш белгиланган.

Тоғли Қорабоғ: можаронинг кескинлашувига дунё қандай муносабат билдирди ва ким оловга ёғ қуймоқда?  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда Тоғли Қорабоғ можаросига қандай муносабат билдирилди ва ким "оловга ёғ қуймоқда"?

Қизил чизиқларга келсак, биз бу борада кўп марта айтганмиз ва Минск гуруҳи бу ҳақида яхши билади – ҳеч қандай шароитда Озарбайжон ҳудуди яхлитлиги бузилмаслиги керак, Озарбайжон ҳеч қачон Тоғли Қорабоғнинг мустақил деб эълон қилинишига рози бўлмайди.

Шу билан бир вақтда келажакда ушбу ҳудудда ҳам арман ҳам озарбайжон жамоалари тинч-тотув яшаши таъминланиши керак. Бугунги кунда Боку ва Озарбайжоннинг бошқа ҳудудларида кўплаб арманлар тинч тотув яшаётганидек. Нега бунга Тоғли Қорабоғда эришиб бўлмайди?

Барча этник тозалашлар оқибатлари бартараф этилиши ва мажбуран кўчиб кетганлар ўз уйларига қайтишлари керак.

Пашинян: Шундай қизил чизиқ албатта бор – бу Тоғли Қорабоғ аҳолисининг ўз тақдирини ўзи белгилаш принципи. Арманистон албатта компромисларга ҳам тайёр. Бизнинг энг катта компромиссимиз – “Қозон ташаббуси” доирасида маълум қилинган эди. Лекин Озарбайжон бунга рози бўлмади. Озарбайжон Тоғли Қорабоғ халқи ўз тақдирини ўзи ҳал қилишини истамайди. Биз учун эса бу “қизил чизиқ”.

- Кечирасиз яна бир марта сўрамоқчиман, сиз қандай аниқ компромисларга розисиз?  

Биз Озарбайжон рози бўлган компромисларга мутаносиб(пропорционал) компромисларга  розимиз.

- Бу уруш тарихда ўзининг ўта шафқатсизлиги билан эсда қоладиган бўлди. Сиз ҳам ушбу тарихдан қандай раҳбар сифатида эсда қолишни истаган бўлардингиз?

Алиев: Биласизми, ҳар қандай уруш - бу шафқатсизлик, бу қурбонлар, бу яқинларни йўқотишдир. Лекин бугунги уруш бу Озарбайжон учун - Халоскорлик уруши бўлса, Арманистон учун бу - Босқинчилик урушидир. Тоғли Қорабоғнинг ўз армияси йўқ. Бу ҳеч ким учун сир эмас, халқаро кузатувчилар ҳам буни жуда яхши билади. У ерда 90% аскарлар Арманистон фуқароларидир. Шу ўринда савол туғилади – улар Қорабоғда нима қилмоқда?

Президент Азербайджана Ильхам Алиев - Sputnik Ўзбекистон
Алиев Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятга шарҳ берди

Озарбайжоннинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган ҳудудларида 30 йилдан буён Арманистон оккупацион кучлари турибди. Буни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди: на халқаро ҳуқуқ нормалари ва на оддий инсоний ахлоқ билан.

Шунинг учун ҳам бизнинг аскарлар ўз ерини халос қилиш йўлида қурбон бўлмоқда Арманистон аскарлари эса – оккупация қилинган ҳудудларни сақлаб  қолиш учун қурбон бўлмоқда.

Тарихдаги ўрин ҳақида гапирганда – мен бу ҳақида ҳеч қачон ўйламаганман. Ҳозир менинг асосий вазифам – халқ менга билдирган ишончини оқлаш, Озарбайжон ҳудудий яхлитлигини тиклаш, мамлакатни ривожлантириш йўлидан олиб бориш. Менинг тарихдаги ўрнимни эса келажакда халқнинг ўзи белгилайди.  

Пашинян: Бу қандайдир шахсий амбициялар масласи эмас. Менинг ниятим ушбу жараён якунида Қорабоғ Муаммоси якуний ҳал бўлса. Компромисс асосида. Биз барча учун тўғри келадиган ечимни топсак – Арманистон учун ҳам, Тоғли Қорабоғ учун ҳам Озарбайжон учун ҳам. Бу якуний ечим бўларди.

- Мен барча саволларимни бериб бўлдим. Бирор нима қўшимча қилмоқчи бўлсангиз марҳамат.

Алиев: Ушбу имконият учун раҳмат, Россиянинг кўп миллионли аудиториясига ўз сўзларимни етказмоқчиман. Мен улар ушбу можарода Озарбайжон позициясини яхшироқ тушунишларини истайман, чунки баъзи ҳолларда турли фикрларни эшитиш мумкин.

Мен фактларга асосланиб, бу ерда нима бўлаётганини тушунтириб бермоқчиман. 19 аср бошида Қорабоғ ва Шуши хони Иброҳим Халил Россия билан генерал ЦиЦианов номидан шартнома тузган. Унга кўра Қорабоғ хонлиги Россия таркибига кирган. Ушбу шартнома Кюрекчай шартномаси деб номланади ва уни интернетдан топса бўлади. Ушбу шартномада Қорабоғда арманлар яшаши ҳақида бирор сўз айтилмаган.

Контрольно-пропускной пункт на границе - Sputnik Ўзбекистон
Бу урушдан ҳеч кимга наф йўқ: эксперт Арманистон ва Озарбайжон можароси ҳақида

Арманларнинг ушбу ҳудудга кўчиб ўтиши 1813 ва 1828 йиллардаги рус-форс урушларидан сўнг содир бўлган. Ушбу урушдан сўнг арманлар Қорабоққа оммавий кўчиб ўтишни бошлаган. Бу Қорабоғ тарихий кимга тегишли экани ҳақида.  

1918 йилда Россия Империяси тугатилганидан сўнг Озарбайжон Республикаси ташкил қилинган. Озарбайжон ташкил қилинганидан сўнг у Ереван шаҳрини Арманистонга пойтахт қилиб берган. БУ ҳам тарихий факт. 1921 йилда эса Тоғли Қорабоғ ҳудудини Озарбайжон таркибида қолдириш ҳақида қарор қабул қилган. Булар тарихий фактлар.

Собиқ Иттифоқ тарқалиши арафасида қандай воқеалар содир бўлганини кўпчиллик яхши билади деб ўйлайман. Ахир СССР тарқалишида ҳам Тоғли  Қорабоғдаги сепаратизм - бу улкан замбарак “тепкисининг босилиши” бўлган эди.

Ахир ўша вақтларда ҳам кимдир митинглар ташкил қилган, кимдир ўша воқеалар ортида турган эди. Ҳозир кўпчиллик буни унутиб қўйган.

Армянский военный стреляет из артиллерийского орудия во время боя с азербайджанскими войсками в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон
Қорабоғ қопқони – Арманистон ва Озабайжон унга қандай тушиб қолишди

Мен кўпинча Пашинян - бу Сорос маҳсулоти дейман. Сорос анчадан бери шахс эмас тушунчага айланган. Буюк давлатни йўқ қилиш учун унинг ичига миллатчилик, халқларнинг бир-бирига душманлик ва сепаратизм уруғларини экишди. Оқибатда шундай бўлди ҳам.

Озарбайжон ва Россияни кўп йиллик дўстлик ришталари боғлаб турибди. Ҳеч қандай куч бунга таъсир қилмаслигига мен ишонаман. Бугун биз турли кучлар бунга таъсир қилишга уринаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Лекин Россия ва Озарбайжон раҳбариятининг оқилона ва изчил сиёсати туфайли биз орқага кетиш ўрнига олдинга қараб юрмоқдамиз.

Пашинян: Албатта. Биринчи саволингизга жавоб берган вақтимда, ушбу жараёнда Туркия ўз олдига қўяётган мақсадларга эътиборингизни қаратдим. 20 аср бошидаги маълум воқеалардан сўнг. Туркия Жанубий Кавказ ҳудудига қайтишни ва “арманлар геноциди” сиёсатини давом эттиришни орзу қилмоқда.  

Жанубий Кавказ арманлари – бу Туркиянинг шимол томон кенгайиши йўлида қолган ягона тўсиқдир. Бу Туркиянинг империя сиёсатининг давомидир. Менинг бунга ишончим комил.

Арманистон Мудофаа вазирлиги жанг бўлиб ўтган жойдан видеолавҳа намойиш қилди - Sputnik Ўзбекистон
Тоғли Қорабоғ - жанг майдонидан видеолавҳа

Бугунги кунда Жанубий Кавказда содир бўлаётган воқеаларни Туркиянинг Ўрта-ер денгизи, Ливия, Сурия, ва Ироқдаги сиёсати доирасида қабул қилиш керак. Ҳозир бу ерда бўлаётган воқеалар Тоғли Қорабоғ маҳаллий можароси доирасидан чиқди. Туркия Жанубий Кавказни янгидан бўлмоқчи ва ундан кейинчалик Шимол ва Жануб-шарқ томон янада кенгайиш мақсадида фойдаланмоқчи.

Мен ўйлашимча бу ерда кўп  мамлакатларнинг миллий манфаатлари бор, жумладан Россия Федерациясининг ҳам.

Мен яқинда Чеченистон ва Доғистонда пайдо бўлган жангариларни бекорга айтмадим. Сурия жангарилари у ерда қандай пайдо бўлишди? Менинг ишончим комил – улар Қорабоғ можароси ҳудудидан келган.

Шу ўринда савол туғилади. Шимолий Кавказда нотинчлик уйғотиш ҳаракатлари бежизга бўлаяптими? Балким бу Россия эътиборини Тоғли Қорабоғдан четга тортиш учун атайлаб қилинаётгандир?

Янгиликлар лентаси
0