Ўзбекистон Жиноят кодекси мусодара тўғрисидаги моддалар билан тўлдирилади

© Spuntik / Дмитрий АстаховПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суд махсус мусодара қилишни қўллаш вақтида мусодара қилинадиган мол-мулкни аниқ кўрсатиши лозим бўлади.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Жиноят кодексини “Мулкий йўсиндаги мажбурлов чоралари” билан тўлдириш таклиф қилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган.

Махсус мусодара қилиш тарзидаги мулкий йўсиндаги мажбурлов чоралари суднинг ҳукми ёки ажримига асосан ҳақ тўламаслик шарти билан олиб қўйиш ва давлат фойдасига ўтказиш мақсадида қуйидаги мол-мулкларга нисбатан қўлланилиши мумкин.

Бундай мол-мулклар жумласига:

  • жиноят содир этиш натижасида олинган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк, шунингдек ушбу мол-мулкдан фойдаланиш орқали олинган ҳар қандай фойда ёки наф;
  • жиноят содир этиш натижасида олинган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман бошқа мол-мулкка айлантирилган ёхуд ўзгартирилган ёки қонуний манбалар ҳисобидан олинган мол-мулкка қўшилган пул маблағлар ва бошқа мол-мулк;
  • экстремистик ёки террорчилик фаолиятини, оммавий қирғин қуролини тарқатишни ёхуд уюшган жиноий гуруҳ ёки жиноий уюшмани молиялаштириш ёки бошқача тарзда таъминлаш учун мўлжалланган ёки фойдаланиладиган пул маблағлар ва бошқа мол-мулк;
  • жиноят содир этиш қуроли, нарсалар, ускуналар ёки бошқа воситалар киритилади.

Жиноят содир этиш натижасида олинган ва жиноят содир этган шахс томонидан бошқа шахсларнинг эгалигига ўтказилган мол-мулк ҳам мусодара қилинади.

Бахадыр Исмаилов, начальник научно-образовательного центра противодействии коррупции Академии Генпрокуратуры РУз - Sputnik Ўзбекистон
Порахўрлик ва мол-мулкни мусодара қилиш - эксперт фикри

Жиноят содир этиш натижасида олинган пул маблағлари ва мол-мулк тўлиқ ёки қисман бошқа мол-мулкка айлантирилган ёхуд ўзгартирилган ёки қонуний манбалар ҳисобидан олинган мол-мулкка қўшилган ёки бошқа шахслар эгалигига ўтказилган бўлса, махсус мусодара қилиш жиноят содир этиш натижасида олинган мол-мулк қисмига нисбатан қўлланилади.

Суд махсус мусодара қилишни қўллаш вақтида мусодара қилинадиган мол-мулкни аниқ кўрсатиши лозим бўлади.

Махсус мусодара қилиш Вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланадиган, ундирувга қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулкка нисбатан қўлланилмайди.

Қонун лойиҳаси 22 октябрга қадар муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0