Коррупцияга қарши янада самарали курашиш учун бир неча бор пора олувчиларнинг мулкини мусодара қилиш чорасини Жиноят кодексига қайтариш ғояси илгари сурилган.
Бош прокуроратура вакилининг сўзларига кўра, хорижий тажриба ва халқаро конвенциялар ҳам шунга ўхшаш чораларни кўришни талаб қилади, аммо унинг амалга оширилиши маълум хавфлар билан боғлиқ.
"Ўзбекистонда 2001 йилгача бундай меъёр бор эди, аммо кейин хусусий ва ўрта бизнесни мулкини ноқонуний тортиб олинишидан ҳимоя қилиш учун ундан воз кечишга қарор қилинди. Унда мусодара қилишнинг афзалликларидан кўра кўпроқ хавф-хатарларга дуч келишини кўришди. Энди эса бу масалага мунтазам равишда қайтишмоқда, аммо бунда кўплаб зиддиятлар бор. Масалан, ноқонуний равишда сотиб олинган мол-мулк деб нимага қаралиши мумкин? Топилган мулклар жиноий йўл билан топилганидан бехабар қариндошлари бу мулкларнинг мусодара қилиниши оқибатида азият чекиб нима бўлишади", - дея тушунтиради Исмоилов.
Бундан ташқари, унинг қўшимча килишича, ўзига хос бир бошланғич нуқта бўлиши керак - қонун тескари талқинга эга бўлмаслиги учун қайси муддатдан ҳисоб-китобни амалга ошириб, даромад ва ҳаражатлар декларациясини жорий қилиш керак.
Ноқонуний сотиб олинган хорижий активларни қайтариш амалиётига келсак, унда ўз механизми мавжуд.
"Ҳозирда давлатлар ўртасида ҳуқуқий кўмак анча ривожланган, ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилмоқда. Масалан, агар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари чет элда мулкни ноқонуний сотиб олиниши ҳолатини исботлай олса ва суд тегишли ҳукм чиқарган бўлса, у ҳолда сўровга асосан хорижий давлат бу активларни, асосан пул шаклида қайтариши мумкин", - дея таъкидлайди мутахассис.
Ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва мулкни мусодара қилиш каби чоралар ҳақида батафсил изоҳ Sputnik Ўзбекистон радио подкастида тингланг.