Бишкекда такроран фавқулодда ҳолат эълон қилинди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСитуация в центре Бишкека
Ситуация в центре Бишкека - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон президенти имзолаган янги фармонда ёзилишича, фавқулодда ҳолат 12 октябрь соат 20:00 дан 19 октябрь соат 7:00 гача киритилади.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бишкек ҳудудида такроран фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.

Новоизбранный премьер-министр Садыр Жапаров - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда янги ҳукумат раҳбари тасдиқланди. У Жээнбеков ўрнини эгаллаши мумкин

Таъкидланишича, бунга Жогорку Кенеш уч кун ичида аввал пойтахт ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқмаганлиги сабаб бўлган.

Янги фармонда ёзилишича, фавқулодда ҳолат 12 октябрь соат 20:00 дан  19 октябрь соат 7:00 гача киритилади. Лекин бу фармон ҳам парламент томондан тасдиқланмаса, фавқулодда ҳолат автоматик равишда 15 октябрь куни бекор қилинади.

МО давлатлари етакчилари Қирғизистон бўйича қўшма баёнот билан чиқишди

Президент фармонига биноан ички ишлар вазирининг ўринбосари Алмазбек Орозалиев комендант этиб тайинланган.

Қирғизистон косаси тўлган кун - тартибсизликларга нима сабаб бўлди

Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни Сооронбай Жээнбеков фармони билан Қирғизистон пойтахти Бишкекда фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди. Фавқулодда ҳолат тартиби ўша кун маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан бошланиб, 21 октябрь 8:00 гача амал қилиши керак эди.

Янгиликлар лентаси
0