Қирғизистонда янги ҳукумат раҳбари тасдиқланди. У Жээнбеков ўрнини эгаллаши мумкин

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишНовоизбранный премьер-министр Садыр Жапаров
Новоизбранный премьер-министр Садыр Жапаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ала-Арча" давлат қароргоҳида Жогорку Кенешнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ҳукумат раҳбари лавозимига Садир Жапаров тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг янги тайинланган бош вазири - Садир Жапаров, эҳтимол, Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланиши мумкин, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон нашри.

Участники акции протеста на центральной площади Ала-Тоо в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
МО давлатлари етакчилари Қирғизистон бўйича қўшма баёнот билан чиқишди

Жапаров матбуот-анжуманида Россия Қирғизистоннинг бош стратегик шериги бўлиб қолишини маълум қилган.

"Россия бизнинг асосий стратегик шеригимиз ва шундайлигича қолади. Бизни кўп нарса боғлаб туради, хусусан, геосиёсий томонлама ҳам", - деган янги бош вазир.

Навбатдан ташқари йиғилишда ЖК спикери Миктибек Абдилдаев истеъфо бергани маълум бўлган, унинг вазифасини спикер ўринбосари Мирлан Бакиров бажаришга киришган.

Генеральный секретарь Организации Объединенных Наций (ООН) Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
БМТ бош котиби Қирғизистондаги протестлар бўйича муносабат билдирди

Жапаров йиғилишда, депутатлар ҳукумат таркиби, дастури ва тузилмасини тўлиқ тасдиқлашлари билан истеъфога чиқишга розилигини баён этганини айтган.

Қонунга мувофиқ, президент истеъфосидан сўнг мамлакат раҳбари вазифасини бажарувчиси функциялари бош вазирга ўтади. 

Қирғизистонда сайловлардан кейинги тартибсизликлар

Қирғизистонда тўртинчи октябрда мамлакат парламентига сайловлар бўлиб ўтди, унинг якунларига кўра,  қонунчилик органига сайлов кампаниясида иштирок этган 16 партияларнинг атиги 4таси парламентга сайланишга муваффақ бўлган.

МСҚ илк маълумотлари оммавий протестларни келтириб чиқарди, натижада пойтахт Бишкек ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида тартибсизликлар авж олди. Намойишчилар парламент биносини эгаллашди, собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва унинг бир қатор тарафдорларини ҳибсдан озод қилдилар.

Шундай бир шароитда марказий сайлов қўмитасини тарқатиб юбориш ва янги сайловларни ўтказиш қарори қабул қилинди, аммо бу қадам ҳозирча ҳолатнинг барқарорлашувига олиб келгани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0