ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Қирғизистонда содир бўлаётган норозилик акцияларидан ташвишдалигини билдириб, қирғизистонликларни мулоқотга чорлаган. Бу ҳақда БМТ Ахборот маркази сайтида эълон қилинган баёнотда айтилган.
Хабарда қайд этилишича, ташкилот юзага келган вазиятни тартибга солиш бўйича уринишларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.
"Антониу Гутерриш Қирғизистондаги 4 котябрда бўлиб ўтган парламент сайловлари муносабати билан 5 октябр куни бошланган протестлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқда. Протестлар давомида бир киши ҳалок бўлган, юздан зиёд инсонлар жароҳатланганлар", - дейилади баёнотда. Ушбу баёнотни бош котиб номидан унинг матбуот-котиби ўқиб эшиттирган.
Ўзбекистон ТИВ Қирғизистондаги воқеалар юзасидан ташвиш билдирди >>>
Қайд этилишича, Бош котиб бир кишининг ўлимидан чуқур афсусдалигини билдирган ва воқеаларнинг барча иштирокчиларини максимал даражада босиқ бўлишга ҳамда зўравонликка йўл қўймасликка чақирган.
У БМТ вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай саъй-ҳаракатларни, шу жумладан БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатияси минтақавий маркази орқали қўллаб-қувватлашга тайёрлигига ишонтирган.