Тинчлик бўйича Нобелни БМТ озиқ-овқат дастури қўлга киритди

Oбуна бўлиш
Мукофот дунёда очликка қарши олиб борилаётган кураш учун берилган. Очлик фақатгина ўлдирмайди: одамлар ўлмаган тақдирда ҳам, очлик иммун тизимини заифлаштиради ва инсонни касалликлар олдида ожизга айлантиради, дейилади дастур сайтида.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Тинчлик бўйича Нобель мукофотини, 2020 йилда, глобал иқтисодий инқироз даврида БМТ озиқ-овқат дастури қўлга киритди.

Гостей встречали по узбекским обычаям: кормили вкусно и правильно - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши" қайта кўриб чиқилди

Ташкилот сайтида айтилишича, "озиқланиш ниҳоятда муҳим глобал муаммолигича қолмоқда: ҳар йил очликдан ўладиган норасидалар сони ОИТС, малярия, сил касалликлари қурбонлари йиғиндисига қараганда анча кўпдир".

Дастур иштирокчиларига кўра, сўнгги йилларда дунёнинг ҳар бир бурчагида озиқланиш масаласига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, The Lancet тиббиёт журналида 2008 ва 2013 йилларда оналар ва болалар озиқланиши масалалари бўйича туркум мақолалар эълон қилиниб, уларда тўйиб овқатланмасликнинг улкан тиббий ва иқтисодий оқибатлари кўрсатиб ўтилганидан сўнг ушбу масаланинг аҳамияти янада ортган эди.

Очлик фақатгина ўлдирмайди: одамлар ўлмаган тақдирда ҳам, очлик иммун тизимини заифлаштиради ва инсонни касалликлар олдида ожизга айлантиради, дейилади дастур сайтида.

18-летняя пациентка больницы в Йемене, страдающая от истощения - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда 800 миллиондан ортиқ одам тўйиб овқатланмасликдан азоб чекмоқда

"Очлик - бир вақтнинг ўзида қашшоқлик ва нотенглик омилларининг ҳам натижаси ҳам ҳаракатлантирувчи омилидир", - дея таъкидлашади БМТ Бутунжаҳон озиқ-оқат дастури ташкилотчилари.

Дастурнинг мақсади - 2030 йилга бориб тўйиб овқатланмаслик муаммосига ечим топишдир.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (World Food Programme (WFP) — оч қолган инсонларни ҳар йили 4 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайдиган дунёдаги энг йирик инсонпарварлик ташкилотидир.

Ташкилот 1963 йилда БМТ тизимида озиқ-овқат кўмаги органи сифатида ташкил этилган. Унинг вазифаси ривожланаётган давлатларда очлик ва камбағалликка қарши курашиб, муҳтожларга ёрдам кўрсатишдан иборат.

Ташкилот озиқ-овқат бўйича ёрдамларини иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга ёрдам бериш мақсадларида сарфлайди.

Янгиликлар лентаси
0