Россияда миграция соҳасини катта ўзгаришлар кутмоқда – ФМХ раҳбари

© Sputnik / Нина ЗотинаНачальник Главного управления по вопросам миграции МВД РФ генерал-лейтенант Валентина Казакова
Начальник Главного управления по вопросам миграции МВД РФ генерал-лейтенант Валентина Казакова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин келажакда Россияда хорижий фуқароларни ишга қабул қилиш тартиби мутлақ ўзгариши мумкин, деди ФМХ раҳбари Казакова.  

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Россияда меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор ўзгаришлар ва инновациялар кутилмоқда. Бу ҳақда ИИВ Миграция Бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Валентина Казакова Sputnik билан бўлган интервьюда сўзлаб берди.

1. Яқинда хорижий фуқароларга ўз уйларига бошқа хорижий фуқароларни рўйхатга қўйишга рухсат берилди. Бу қонун бузилишининг олдини олиши мумкин.

Иностранные граждане в очереди на дактилоскопическую регистрацию, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Россияда чет эл фуқароларига ҳам хорижликларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилиши мумкин

2. Хорижий фуқаролар ГосУслуги портали орқали давлат хизматларидан фойланишлари мумкин. Портал орқали хорижий фуқаролар миграция ҳисобидан ўтишлари ёки турар жойида рўйхатдан ўтишлари мумкин. (9:50)  Бу соҳа қанчалик шаффоф бўлса, шунча яхши.

3. Хорижий фуқаролар меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун янги концепция ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда бу соҳада турли хил 30та рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштириш талаб қилинади. Бу ҳамма учун мураккаб. Янги концепцияга кўра, Давлат хизматлари порталида иш берувчилар ва ишчилар реестрлари яратилади.

  • Иш берувчилар - у ерда рўйхатдан ўтиб, ўзларида қандай бўш иш ўринлари борлигини кўрсатишади.
  • Ишчилар реестрида – эса хорижий фуқаролар рўйхатдан ўтиб, ўз ҳунар ва кўникмаларини кўрсатишади.

Ушбу хизматларнинг барчаси ГосУслуги портали орқали йўлга қўйилиши мумкин. Мигрантлар Россияга киришидан олдин қайси иш берувчига бораётганини билиб келади. Бу эса рухсат берувчи ҳужжатлар олиш тартибини қисқартиради.

Мигранты из Китая демонстрируют документы - Sputnik Ўзбекистон
Россияда хорижий ишчилар сони 2021 йилга қадар қисқартирилади – қонун лойиҳаси

Албатта, бундай ёндашув Россия фуқароларининг меҳнат ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаган ҳолда амалга оширилади. Ҳудудларда фуқаролар иш ўринларини хорижий ишчилар эгаллашига йўл қўйилмайди.

Яқинда эълон қилинган янги қонунга мувофиқ, Россияда ҳар бир ҳудуд вазиятга қараб ҳудудда вақтинчалик яшаши мумкин бўлган хорижий фуқаролар квотаси миқдорини белгилаш ҳуқуқига эга бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон фуқаролари Россияга фақат ижроия ҳукуматнинг Федерал органи таклифномасига биноан кириб келишлари мумкин.

Россия ФМХ раҳбари Валентина Казакова билан бўлган интервьюнинг тўлиқ видеосини қуйида томоша қилиш мумкин.

© SputnikГражданство, патенты, пандемия: новшества в миграционном законодательстве РФ
Россияда миграция соҳасини катта ўзгаришлар кутмоқда – ФМХ раҳбари - Sputnik Ўзбекистон
Гражданство, патенты, пандемия: новшества в миграционном законодательстве РФ
Янгиликлар лентаси
0