"Навоийда самосуд": эркак қийноққа солиниб, тракторда судралди

© ГУВД г. ТашкентаАвтомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Видеода акс этган кадрларда обдон калтакланган фуқаронинг бўйин ва қўл қисмларини арқон билан боғлаб, шу алфозда трактор тиркамасида судраб кетилаётгани акс этган

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik.  Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ижтимоий тармоқларда "Навоийда самосуд" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Медик в машине скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Сирдарёлик аёл интим алоқа вақтида комага тушган ўйнашини эшакда далага ташлаб келди

Видеода акс этган кадрларда обдон калтакланган фуқаронинг бўйин ва қўл қисмларини арқон билан боғлаб, шу алфозда трактор тиркамасида судраб кетилаётгани акс этган.

Ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари даврида қуйидагилар аниқланган:

Навоий вилояти Қизилтепа туманида фермер хўжалиги ишчиси - 32 ёшли С.Ш. маст ҳолатда хўжалик раҳбари - 26 ёшли Ж.Н.ни ҳар хил қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган. Шундан сўнг Ж.Н. ўз ишчисининг турли жойларига уриб, тепиб, бўйнидан арқон билан боғлаб, қўшни фермер хўжалиги тракторчиси С.Н. билан бирга унинг тракторида С.Ш.,ни фермер хўжалигининг дала шийпонига олиб бориб, қийноққа солиб дарахтга боғлаб, ташлаб кетган.

Кулак - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмда хотини бор эркак билан учрашган қиз “самосуд” қилинди

Бу барча ҳолатни фермер раҳбари ўзининг қўл телефонига видеога олган ва бир таниши - Т.Рга "Telegram" мессенжери орқали юборган. Т.Р эса видеони Қизилтепа туманидаги танишларига тарқатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қизилтепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 138-моддаси 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги каби ҳаракталар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1891-моддаси ва Жиноят кодексининг 1301-моддаларида кўрсатилган "Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш" каби маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.  

 

Янгиликлар лентаси
0