Ўзбекистонда коронавирус: 7 октябрь асосий хабарлари

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВрач с пациентом
Врач с пациентом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 254 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 697 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Россияда вакцина неча пул туриши маълум бўлди

Бир сутка давомида 254 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 697 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари - 43 нафари Тошкент шаҳрида, 39 нафари Тошкент вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 295 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 56 460 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоиз.

Айни пайтда 2 745 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 492 киши пандемия қурбони бўлди.

“Алпомиш” спорт мажмуасидаги портлаш

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди. Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юклатилди.

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 36,0 миллиондан ошди, 1 миллион 54 мингдан ортиқ  киши вафот этди, 27,2 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,7 млн), Ҳиндистонда (6,8 млн), Бразилияда (5,0 млн).

Янгиликлар лентаси
0