Мирзиёев ва Тоқаев Қирғистондаги вазият тез фурсатда барқарорлашишига умид билдирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Қирғизистондаги вазият ушбу мамлакат Конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез фурсатда барқарорлашишига умид билдирдилар

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

“Минтақадаги воқеалар ривожи юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Қирғизистондаги вазият ушбу мамлакат Конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез фурсатда барқарорлашишига умид билдирдилар”, - дейилган хабарда.

Давлат раҳбарлари кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, ишонч ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Коронавирус тарқалиши оқибатларини тез фурсатда енгиб ўтиш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари даражасида яқиндан мувофиқлашув ва фаол алмашинувлар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Раҳмон минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Товар айирбошлаш кўрсаткичларини оширишга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш, тадбиркорлар ва ҳудудларнинг янги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали кооперацияни кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан ҳам минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашган эди.

5 октябрь куни Бишкекда парламентига ўта олмаган партиялар тарафдорларининг норозилик намойишлари бошланди. Ўша куни кечқурун митингни тарқатишга уриниш вақтида норозилик акцияси намойишчилари ва куч тузилмалари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тўқнашувларда 911 киши жабрланди. Бир нафари ҳалок бўлган.

6 октябрь куни Қирғизистон МСК сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топди.

Янгиликлар лентаси
0