Кузда иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин – вирусолог тавсиялари

© Depositphotos / Bit245Продукты, содержащие витамин D
Продукты, содержащие витамин D - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вирусолог, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альштейн кузда иммунитетни мустаҳкамлаш чораларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Вирусолог, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альштейн RT га берган интервюсида кузда иммунитетни мустаҳкамлаш чораларини санаб ўтди.

В цехе по производству котлет - Sputnik Ўзбекистон
Шифокор иммунитетни “ўлдирувчи” озиқ-овқат маҳсулотларни маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, оддий эпидемияга қарши чораларга риоя қилиш керак, масалан ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш ва антисептиклардан фойдаланиш.

Бундан ташқари, шифокор D витаминини ичишни тавсия қилди. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, у коронавирусга чидамлиликни ошириши мумкин.

Вирусолог таъкидлашича, кузда айниқса чиниқиш, мувозанатли овқатланиш, уйқу ва спиртли ичимликлардан воз кечиш фойдали бўлади.

"Булар одам ўзини яхши хис этиши ва инфекцияга қарши туришлари учун асосий усуллардир. Тўғри турмуш тарзи ва эпидемияга қарши чораларга риоя қилиш нафақат коронавирусга, балки бошқа нафас олиш вирусларига қарши ҳам ёрдам беради", - деб  хулоса қилди мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0